Sayt test rejimida ishlamoqda

Адизова Икболой  Истамовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Увайсий шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиши”. 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Fil237.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Эркинов Афтондил Содирхонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Увайсий шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиш тамойилларини белгилашда  муҳим вазифани бажарувчи мумтоз адабий анъаналарнинг ўрни,  лирик қаҳрамон табиати, рамз ва образ муносабати, тимсол яратиш маҳорати, жанрлар такомили, достоннависликдаги ўзига хослиги,  қофия, радиф ва бадиий санъатларни қўллаш тамойиллари масалаларини илмий асослашдан  иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жаҳонотин Увайсий шеъриятида мумтоз анъанага индивидуал ижодий тафаккур мезонларидан келиб чиқиб ёндашиш поэтик мазмуннинг янгиланиши учун асос вазифасини ўтаганлиги мисоллар орқали илмий далилланган;
шоира шеъриятининг тимсоллар тизимидаги янгиланиш, мавжудларига ўзгача ракурсдан қараш тамойиллари ҳамда рамз ва образ муносабатлари кесимида май, соқий, бозор, ишқ каби тушунчалар махсус, кенг қамровда очиб берилган; 
Увайсий ижодида анъанавий жанрлар янги қирраларининг кашф этилиши ва  янада такомиллашув имкониятлари, ҳарора ғазал, фард, мусаллас, чистон каби ноёб жанрларнинг ўрни ҳамда тараққиётида шоира маҳоратининг ўзига хос юксалганлиги асосланган; 
шоира шеъриятида қофия, радиф ва бадиий санъатларнинг қўлланишида услубий ўзига хосликлар, улардан фойдаланишда бадиийлик мезонлари ва  ирфоний маъноларни ойдинлаштириш тамойиллари аниқланган;
Увайсий достонларининг Шарқ мумтоз адабиёти сайёр сюжетлари тизимидаги ўрни, етакчи воқелик таркибидаги лирик жанрлар, лирик чекинишларнинг ўзига хос композицион ва бадиий ифода хусусиятлари илк бор қиёсий аспектда мисоллар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Увайсий шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Жаҳонотин Увайсий  ижодида адабий таъсир, мумтоз образлар кўлами борасидаги илмий-назарий хулосалардан Ф1-02 рақамли «Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тадқиқи» (2012-2016) мавзуидаги фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 сентябрдаги 89-03-3420-сонли маълумотномаси). Натижада, Увайсий шеърияти миллий маънавиятимиз, қадриятларимизни бойитишда муҳим адабий ҳодиса бўлиб, уни чуқур ўрганиш мумтоз адабиёт тарихи ва адабиётшунослигининг кўплаб долзарб муаммоларини ечишга хизмат қилган;  
поэтик ифода усулларига оид қарашлар, жанрлар такомили, қофия, радиф ва бадиий санъатларнинг қўлланилиш тамойилларига  доир илмий-назарий хулосалар ва тавсиялардан  А-1-118 рақамли «Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлш ва нашр этиш» (2015-2017) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 сентябрдаги 89-03-3420-сонли маълумотномаси). Натижада, бадиий ижоддаги поэтик тафаккурнинг янгиланиши билан боғлиқ янгича талқинлар, илмий ечимлар ва хулосалар Алишер Навоий «Хамса» достонларини қиёсий ўрганишда муҳим назарий манба вазифасини ўтаган; 
тадқиқот мазмуни юзасидан эълон қилинган мақолалардаги муҳим илмий-назарий хулосалардан ИТД-1-098 рақамли «Ёшлар маънавиятини шакллантиришда Алишер Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамияти» ( 2012-2014) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 21 сентябрдаги 89-03-3420-сонли маълумотномаси). Натижада, Қўқон адабий муҳити вакиллари асарлари билан қиёсий аспектда ўрганилиши Навоий ижодининг кўлами ва маҳорат қирраларини кенг қамровда намоён этиш ва ёшларимизни миллий, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш имконини берган; 
диссертация натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston»  телеканалида туркум кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил  14 сентябрдаги 22-4-35-78-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнингн илмий-маърифий савияси ошган;
тадқиқот натижаларидан «Ўзбек адабиёти тарихи (XVI-XIX аср I ярми)» 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш йўналиши бўйича бакалавриат босқичи талабалари учун дарслик яратишда муаллиф сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июль 654-сонли буйруғига асосан нашр этилган).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish