Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Говхержаннинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида консуллик ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши», 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Yu91.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, DSc.07/27.02.2020.Yu.108.01. 
Расмий оппонентлар: Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Бобокулов Иномжон Ибрагимович, юридик фанлар доктори, доцент; Нугманов Нугман Абдуллаевич, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кумитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади консуллик ҳуқуқи шаклланиши ва ривожланишининг назарий-методологик асосларини, консуллик муассасаларининг ташкил этилиши ва фаолиятининг норматив-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий, амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлатлар ўз ҳудудида туғилишни рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматларнинг мавжудлигини ҳамда тегишли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ мигрантлар, бошпана изловчилар, қочоқлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари учун мазкур хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш зарурлиги асослантирилган;
мигрантларнинг инсон ҳуқуқларини самарали химоя қилиш билан боғлик муаммоларини ҳал қилиш, шу жумладан, ҳужжатсиз ёки ноқонуний асосда мамлакатда бўлган мигрантларни қайтариш ва уларнинг реинтеграциясини амалга ошириш зарурлиги асослантирилган;
консуллик мансабдор шахсининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини электрон шаклда қабул қилиш ва кўриб чиқишга оид мажбуриятлари, консуллик муассасасида молиявий ёрдам олган фуқароларнинг ушбу маблағларни қоплаб бериши тартиби ва механизми, одам савдоси жабрдийдалари бўлган фуқароларга ёрдам кўрсатишнинг тартиби ва механизмлари, хорижий мамлакатларда бедарак йўқолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қидиришнинг ҳуқуқий асослари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан ҳомийлик ва васийликни расмийлаштириш жараёнининг ҳуқуқий асослари, консуллик округи ҳудудида табиий ва техноген характердаги фавқулодда вазиятлар, оммавий тартибсизликлар ва террорчилик ҳаракатлари содир бўлганда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фахрий консулларининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари юзасидан консуллик соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилган;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги консуллик муассасалари ва уларнинг ходимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари ва уларнинг ходимларининг иммунитетлари ва имтиёзлари юзасидан божхона қонунчилигини такомиллаштириш зарурати асослантирилган;
чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарини ички ишлар органларининг ўта муҳим, тоифаланган қўриқлаш объектлари қаторига  киритиш зарурати асослантирилган;
чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситаларидан табиий офат юз берган жойга бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш, ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун фойдаланиши мумкин эмаслиги асослантирилган; 
чет давлат  фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шартлиги асослантирилган;
чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет элда фарзанд асраб олишни расмийлаштириш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган; 
чет давлатлар муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси муассасалари, ташкилотлари ва фуқароларига ёки чет эллик шахсларга нисбатан чет эл ҳуқуқи нормалари асосида белгиланган шакл бўйича берилган, тузилган ёки тасдиқланган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан фақатгина консуллик легаллаштируви мавжуд бўлганда ёхуд уларга апостиль қўйилган бўлса, қабул қилиниши ҳақида таклиф ишлаб чиқилган;
пандемия даврида консуллик муассасалари жойлашган давлат ҳудудидаги ўз давлати фуқароларига ёрдам бериш ва кўмаклашиш масалаларини халқаро-ҳуқуқий такомиллаштириш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Консуллик масалаларига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари қуйидагиларда фойдаланилган:
давлатлар ўз ҳудудида туғилишни рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматларнинг мавжудлигини ҳамда тегишли халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ мигрантлар, бошпана изловчилар, қочоқлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари учун мазкур хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш таклифи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2020 йил 19 июндаги 43/5-сонли “Туғилганликни рўйхатдан ўтказиш ва турган жойидан қатъий назар ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ субъектлилигини тан олишга бўлган ҳуқуқи тўғрисида”ги Резолюциянинг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2020 йил 28 августдаги UZ/UN/20-217-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар мигрантлар, бошпана изловчилар, қочоқлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларининг ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;
Мигрантларнинг инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш, шу жумладан ҳужжатсиз ёки ноқонуний асосда мамлакатда бўлган мигрантларни қайтариш ва уларнинг реинтеграциясини амалга ошириш  таклифи БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 2020 йил 19 июндаги 43/6-сонли “Мигрантларнинг инсон ҳуқуқлари: мигрантларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги масала бўйича Махсус маърузачи мандати” Резолюциясининг 1-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхонасининг 2020 йил 28 августдаги UZ/UN/20-217-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳужжатсиз ёки ноқонуний асосда мамлакатда бўлган мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
консулликнинг фуқаролар ва юридик шахсларга, яшаш учун маблағларсиз қолган, одам савдосидан жабрланган, ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ёхуд бедарак йўқолган, фарзандликка олинган вояга етмаган, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган, консуллик округи ҳудудида табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар, қуролли можаролар, оммавий тартибсизликлар вужудга келганда ва террорчилик ҳаракатлари содир этилганда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли функциялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фахрий консулининг мақоми юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставини таслиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-517-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 15-моддаси иккинчи қисми, 20-моддаси учинчи, бешинчи қисмлари, 21-моддаси, 23-моддаси олтинчи қисми, 30, 32-моддаси, 40-моддаси иккинчи, бешинчи қисмлари нормаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2019 йил 25 ноябрдаги 10/1-783-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг киритилиши хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини, консуллик мансабдор шахсларнинг мажбуриятларини кучайтиришни, шунингдек, фахрий консулларининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари ва фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги консуллик муассасалари ва уларнинг ходимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари ва уларнинг ходимларининг иммунитетлари ва имтиёзлари юзасидан божхона қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-400-сон қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 298, 399, 404, 406-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 22 октябрдаги 06-21/1542-сон маълумотномаси). Бу хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва уларнинг чет элдаги ходимларига имтиёзлар ва иммунитетлар берилишига, шу жумладан, ушбу имтиёзлар бузилишининг олдини олишга ёрдам берадиган божхона имтиёзлари берилишига ижобий таъсир кўрсатган;
чет давлатлар муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси муассасалари, ташкилотлари ва фуқароларига ёки чет эллик шахсларга нисбатан чет эл ҳуқуқи нормалари асосида белгиланган шакл бўйича берилган, тузилган ёки тасдиқланган ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан фақат консуллик легаллаштируви мавжуд бўлганда ёхуд уларга апостиль қўйилган бўлса, қабул қилиниши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги ЎРҚ-461-сон Қонуни билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 246-моддаси 1-қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 24 октябрдаги 06/1-05/743Ж-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётини соддалаштириш ва такомиллаштиришга, шунингдек, суд муҳокамаси жараёнида Ўзбекистон ва хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish