Sayt test rejimida ishlamoqda

Астанакулов Олим Таштемировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналар инвестиция фаолияти таҳлили методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Iqt188.
Илмийраҳбар:Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкентмолияинститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исроилов Боҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналар инвестиция фаолияти таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналар инвестиция фаолияти таҳлилнинг анъанавий кўрсаткичлар тизимини экологик ва ижтимоий таҳлил кўрсаткичлари орқали баҳолаш имкониятини берадиган самарадорлик кўрсаткичлар мажмуаси ишлаб чиқилган;
тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишда инвестиция лойиҳалари таҳлили ва мониторингини ўтказиш ташқи ва ички муҳит ҳамда лойиҳа босқичлари асосида такомиллаштирилган;
корхоналарда инвестиция самарадорлиги ўзгаришига мультипликатив моделдан фойдаланган ҳолда таъсир этувчи омиллар таснифи ҳамда унинг таъсирини ҳисоблаш методикаси таклиф этилган;
инвестиция лойиҳаларининг қопланиш муддатларини ноаниқ тўпламлар назарияси асосида ташкилий-услубий мезонларини яхши, ўрта ва ёмон даража билан баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш методикаси таклиф этилган;
корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлайдиган учта сценарий бўйича соф фойданинг йиллар бўйича ўзгариши прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналар инвестиция фаолияти таҳлили методологиясини такомиллаштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
корхоналар инвестиция фаолияти таҳлилнинг анъанавий кўрсаткичлар тизимини экологик ва ижтимоий таҳлил кўрсаткичлари орқали баҳолаш имкониятини берадиган самарадорлик кўрсаткичлар мажмуасидан фойдаланиш бўйича таклиф 5А230901-“Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолати таҳлили” фани бўйича дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи,  359-265 рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида таҳлил методологияси, шунингдек самарадорликни белгиловчи кўрсаткичлар тизими корхоналарда инвестиция фаолияти таҳлилини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишда инвестиция лойиҳалари таҳлили ва мониторингини ўтказиш ташқи ва ички муҳит ҳамда лойиҳа босқичлари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5717-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 1 ноябрдаги 06/04-01-32/3488-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш корхоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиш муддатларини мунтазам мониторингини амалга ошириш асосида самарали ва операцион бошқарув қарорларини қабул қилинишига хизмат қилган;
корхоналарда инвестиция самарадорлиги ўзгаришига мультипликатив моделдан фойдаланган ҳолда таъсир этувчи омиллар таснифи ҳамда унинг таъсирини ҳисоблаш бўйича таклиф 5А230901-“Бухгалтерия ҳисоби (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодиёт субъектлари молиявий ҳолати таҳлили” фани бўйича дарсликка киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи билан тасдиқланган 359-265-сон гувоҳнома) ҳамда Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ томонидан инвестиция фаолиятини таҳлил қилишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 1 июндаги 01/05-01/02-217-сон маълумотномаси). Мазкур таклифмультипликатив модел асосида инвестиция фаолияти таҳлили методикасини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга, шунингдек, корхоналар инвестиция фаолиятидан олинган самарадорликка таъсир этувчи омиллар таснифи ҳамда уларнинг таъсирини ҳисоблаш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
инвестиция лойиҳаларининг қопланиш муддатларини ноаниқ тўпламлар назарияси асосида ташкилий-услубий мезонларини яхши, ўрта ва ёмон даража билан баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш бўйича таклиф “Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ томонидан 02-198-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 1 июндаги 01/05-01/02-217-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш корхоналарда инвестиция лойиҳаларининг қопланиш муддатларини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятини аниқ мезонлар асосида амалга оширишга хизмат қилади;
корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилишда мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишни таъминлайдиган учта сценарий бўйича соф фойданинг йиллар бўйича ўзгариши прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича таклиф “Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖ томонидан пандемия шароитида 02-198-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Ўзбекистон Металлургия комбинати” АЖнинг 2020 йил 1 июндаги 01/05-01/02-217-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш мезонларга асосланган прогноз кўрсаткичлари асосида, инқироз шароитида мақбул бошқарув қарорларини қабул қилишда корхоналар инвестиция фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш кўрсаткичлар тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish