Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Жонибек Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рудани майдалаш жараёнининг электр энергия самарадорлигини ошириш (Навоий кон-металлургия мисолида)”, 05.05.01 – Энергетика тизимлари ва мажмуалари(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1148.
Илмий раҳбар: Ишназаров Ойбек Хайруллаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилжон Абидович техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рудани майдалаш жараёнининг электр энергия самарадорлигини оширишдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шар тегирмонидаги электр энергия сарфиишлаб чиқариш ва технологик омилларига, жумладан тегирмон барабанинг ҳимоя қатламини емирилиши, тегирмонни шарлар билан тўлдирилиш даражаси ва тегирмоннинг айланиш тезлиги ростланишини инобатга олган ҳолда аниқланган;
шар тегирмониэлектр юритмасинингростланишини инобатга олган ҳолда математик модели ишлаб чиқилган ва унинг энергия тежайдиган иш режими аниқланган;
шар тегирмонининг ростлаш усули барабаннинг ҳимоя қатламини емирилишини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Лангранж усули асосида шар тегирмонининг ишлаш режимини оптимал бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шар тегирмонларида энергияни тежайдиган режимлари ва унинг унумдорлигига таъсир этиш даражаси, тегирмон иш режимини барқарор ҳолатини оптималлаштиришда олинган илмий натижалар асосида:
рудани майдалаш технологик жараёниниг математик модели ва шар тегирмонининг электр энергияни тежайдиган иш режими 1-Гидрометаллургия заводида жорий этилган  (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2020 йил 16 мартдаги 02-07-04/3344-сон маълумотномаси). Натижада шар тегирмонидаги электр энергия сарфини 6% гача тежаш имкони яратилган;
тегирмонларни шарлар билан тўлдирилишининг энергия сарфига таъсирининг хисоблаш усули, шарли тегирмонларнинг оптимал ишлаш режимларини таъминлайдиган боқариш алгоритими 1-Гидрометаллургия заводида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2020 йил 16 мартдаги 02-07-04/3344-сон маълумотномаси). Натижада, йилига 275200 кВт∙соатгача электр энергия истеъмолини камайтириш имконини берган; 
шар тегирмонининг синхрон моторини частотали ростлаш усули 1-Гидрометаллургия заводида жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2020 йил 16 мартдаги 02-07-04/3344-сон маълумотномаси). Натижада, синхрон моторлардаги исрофларни 5% гача камайтириш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish