Sayt test rejimida ishlamoqda

Казаков Эргаш Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Магистрал каналларда сув оқимини бошқаришнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш (Катта Наманган канали мисолида)”, 05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/T1488.
Илмий раҳбар: Махмудов Илхомжон Эрназарович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,DSс.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар:Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор;Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович,география фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарийваамалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гидротехника иншоотлари, насос станциялари ва гидроэлектр станцияларнинг ишлаш режимини ўзгариши билан боғлиқ ҳолда магистрал каналларда вужудга келадиган сув оқимининг беқарор ҳаракати параметрларини ҳисоблаш ва бошқаришнинг гидравлик усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сен-Венан тенгламалари асосида Учқўрғон ГЭС иш режими таъсирида Катта Наманган каналида вужудга келадиганбеқарор сув оқими ҳаракатининг гидравлик модели такомиллаштирилган;
Катта Наманган каналидаги тўсувчи иншоотларнинг затворлари ҳолатини мантиқий бошқарув қонуниятини ҳамда каналдаги сув сарфи ва сатҳининг ўзгаришини ифодаловчи гидравлик модель бошқарув назарияси усуллари ёрдамида такомиллаштирилган; 
ихтиёрий вақт моментида, сув тўсувчи иншоот затвори ҳолатини ўзгариши ҳамда Катта Наманган каналида сув сатҳининг тебраниши ўртасидаги боғлиқликнинг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
сув тўсувчи иншоот затвори ҳолатини бошқариш орқали Катта Наманган каналининг ихтиёрий қирқимида сув сатҳини ростлашнинг гидравлик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Магистрал каналларда сув оқимини бошқаришнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Учқўрғон ГЭС иш режими таъсирида Катта Наманган каналида сув сатҳи ва сарфини кескин ўзгаришини ифодаловчи гидравлик усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Катта Наманган канали бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/25-4864-сон маълумотномаси). Натижада, каналларда сув сатҳи ва сарфини ўзгаришини баҳолаш ва бошқариш имконияти яратилган; 
ГАТ технологиялари асосида тузилган Катта Наманган каналининг сув хўжалиги баланси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Катта Наманган канали бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/25-4864-сон маълумотномаси). Натижада, каналдаги гидротехника иншоотлар, насос станцияларининг умумий иш ҳолатини баҳолаш ва вақт қаторида башоратлаш имконияти яратилган;
Учқўрғон ГЭС иш режими таъсирида Катта Наманган канали узунаси бўйича сув сатҳини кескин ўзгаришини ифодаловчи гидравлик усул ҳамда каналнинг исталган қирқимида сув сарфи ва чуқурлигини аниқлашнинг такомиллаштирилган гидравлик усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолияти диспетчерлик хизматига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/25-4864-сон маълумотномаси). Натижада, каналининг ихтиёрий қирқимида сув сатҳини ростлаш орқали каналдан сув кўтарувчи насос агрегатларини барқарор ишлашини таъминлаш имконияти яратилган; 
асосий сув олиш иншооти иш режимининг бузилиши натижасида Катта Наманган каналида юзага келадиган беқарор сув ҳаракатини бошқаришнинг гидравлик усуллари ва компьютер дастурлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Катта Наманган канали бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 02/25-4864-сон маълумотномаси). Натижада, сув ресурсларини самарали бошқариш ва  каналларда манбадан олинадиган сувга нисбатан 5-6% сув иқтисод қилиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish