Sayt test rejimida ishlamoqda

Шокиров Алишер Жўрабоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экинда оқбош карам (Brassica capitata Lizg.) етиштириш технологиясининг илмий ва амалий асослари”, 06.01.06 − Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Qx159.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Ботир Джураевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқбош карамнинг кечки навларини ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида етиштириш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ўтлоқи-бўз тупроқ шароитида кузги ғалла экинларидан бўшаган майдонларда кечки муддатда такрорий экинда етиштиришда самарали бўлган оқбош карамнинг истиқболли навлари танланган;
кечки муддатда такрорий экин сифатида етиштиришда оқбош карамдан энг юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминловчи мақбул экиш схемалари ва экиш муддатлари аниқланган;
кечки муддатда такрорий экинда етиштиришда оқбош карам ҳосилдорлигини максимал оширишга имкон берувчи озиқлантириш ва суғориш меъёрлари ишлаб чиқилган;
танланган истиқболли навлар ўсимликларидаги фенологик, биометрик, морфологик ҳамда хўжалик кўрсаткичларининг навга, экиш схемасига, экиш муддатига, озиқлантириш ва суғориш меъёрига ўзаро боғлиқлик вариацияси (V, %) ва корреляция коэффициенти (r) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилояти шароитида оқбош карамнинг кечки навларини ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида етиштириш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
деҳон ва фермер хўжаликлари учун «Ёзги муддатда оқбош карам етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар», «Ғалладан бўшаган майдонларда оқбош карам етиштиришда суғориш ва ўғитлаш тартиботлари бўйича илмий асосланган тавсиялар», «Такрорий муддатда оқбош карам етиштиришда нав намуналари, экиш муддатлари ва экиш схемалари бўйича илмий асосланган тавсиялар» ва «Кечки муддатда такрорий экин ҳолида оқбош карамни етиштиришда ўғитлаш меъёрлари ва суғориш тартиботи бўйича тавсиялар» номли тавсияномалар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 07/029-2469-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсияномалар деҳқон, фермер хўжаликлари экин майдонларида такрорий экинда оқбош карамдан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
турли меъёрдаги минерал ўғитлар ва суғориш тартибининг оқбош карам навлари ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослаш ишланмаси Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Саркор», «Самандар Агро Замин» ва «Олимжон Ферузбек даласи» фермер хўжаликларида 9 гектар, Бекобод туманидаги «Азаматжон Махлиё», «Ойбек Миришкор агро»  ва «Кўркам МЧЖ» фермер хўжаликларида 6 гектар ва Оққўрғон туманидаги «Ахмедовлар», «Шодлик Агрофирма» ва «Йўлчи ўғли Акром» фермер хўжаликларида 6 гектар, жами 21,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 07/029-2469-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорликни 115-161% гача оширишга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 17-19 млн сўмни ташкил этган;
ёзги муддатда оқбош карам навларининг мақбул экиш муддатлари ва схемаси ёки кўчат қалинлигини илмий асослаш ишланмаси Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Саркор», «Самандар Агро Замин» ва «Олимжон Ферузбек даласи» фермер хўжаликларида 9 гектар, Бекобод туманидаги «Азаматжон Махлиё», «Ойбек Миришкор агро»  ва «Кўркам МЧЖ» фермер хўжаликларида 6 гектар ва Оққўрғон туманидаги «Ахмедовлар», «Шодлик Агрофирма» ва «Йўлчи ўғли Акром» фермер хўжаликларида 6 гектар, жами 21,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 07/029-2469-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорликни 112-128% гача оширишга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 7-10 млн сўмни ташкил этган;
оқбош карам навлари, экиш муддатлари ва экиш схемаларининг ўсимликнинг ўсиши ва маҳсулдорлигига таъсирини илмий асослаш ишланмаси Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Саркор», «Самандар Агро Замин» ва «Олимжон Ферузбек даласи» фермер хўжаликларида 9 гектар, Бекобод туманидаги «Азаматжон Махлиё», «Ойбек Миришкор агро» ва «Кўркам МЧЖ» фермер хўжаликларида 6 гектар ва Оққўрғон туманидаги «Ахмедовлар», «Шодлик Агрофирма» ва «Йўлчи ўғли Акром» фермер хўжаликларида 6 гектар, жами 21,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 07/029-2469-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорликни 110-112% гача оширишга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 4-7 млн сўмни ташкил этган;
навлар, суғориш тартиботи ва ўғитлаш меъёрининг оқбош карамнинг ўсиши ва ривожланишига таъсирини илмий асослаш ишланмаси Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Саркор», «Самандар Агро Замин» ва «Олимжон Ферузбек даласи» фермер хўжаликларида 9 гектар, Бекобод туманидаги «Азаматжон Махлиё», «Ойбек Миришкор агро» ва «Кўркам МЧЖ» фермер хўжаликларида 6 гектар ва Оққўрғон туманидаги «Ахмедовлар», «Шодлик Агрофирма» ва «Йўлчи ўғли Акром» фермер хўжаликларида 6 гектар, жами 21,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 07/029-2469-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳосилдорликни 112-113% гача оширишга эришилган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 11-14 млн сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish