Облоқулова Мастура Мизробовнанинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз тилининг гап структурасида феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлили», 10.00.04–Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича (филология фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0001443/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 27.03.2014/B2014.2.Fil185.
Илмий маслаҳатчи: Сирожиддинов Шухрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, 14.07.2016.Fil.09.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Алекс Круглов, филология фанлари доктори, Лондон Метрополитен университети профессори; Мирзаев Ибодулло Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:гап структурасида феълнинг шахссиз шаклларининг формал (синтактик позициялари ва алоқалари) ва мазмун (синтактик-семантик) хусусиятларини ҳамда синтаксемаларнинг бирикишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилининг микроконтекстидаги синтактик семантиканинг янги йўналишлари асосида феълнинг шахссиз шакллари, комплексли ва тизимли равишда ишлаб чиқилган;
феълнинг шахссиз шаклларининг дистрибутив имкониятлари ва уларнинг инглиз тили гап структурасидаги синтактик алоқалари аниқланган;
синтагматик ва парадигматик қаторда ва қонуниятларда синтактик алоқаларни аниқлаш ҳамда дифференциал синтактик-семантик хусусиятларни ва шу асосда синтактик шаклларнинг конкрет моделлар базасида морфологик ифодаланишини юзага чиқариш усуллари асослаб берилган;
синтаксемалар ва уларнинг вариантлари гапдаги бошқа компонентлар билан бирика олиши қонуниятлари далилланган;
гап структурасида гап бўлаклари ва уларнинг семантикасини яққол акс эттириш учун компонент ва юнкцион моделлардан фойдаланиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гап структурасидаги феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлилини тадқиқ этиш асосида эришилган натижалар:
феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот материалларидан ФА-Ф8-034 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 2 ноябрдаги ФТК-03-13/ 739-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари синтагматик ва парадигматик қаторда синтактик алоқаларни тавсифлаш ҳамда дифференциал синтактик-семантик хусусиятларни ва шунга боғлиқ ҳолда конкрет моделлар базасида уларнинг морфологик ифодаланишининг қонуниятлари асосида синтаксемаларни аниқлаш усулларини кўрсатишда асос бўлган;
тадқиқотдаги феълнинг шахссиз шакллари тўғрисидан натижалар халқаро Бурч университети инглиз тили амалиёти йўналишида фойдаланилган (халқаро Бурч университетининг 14 октябрь 2016 йилдаги 02-176/16-сон маълумотномаси). Феълнинг шахссиз шаклларининг ҳар хил вариантдаги синтаксемаларнинг кенг спектри ва уларнинг бошқа синтаксемалар билан ўзига хос боғлана оладиган синтактик семантикани ўрганишда ёрдам берган;
инглиз тили ўқитишнинг замонавий технологияларини кенг тарғиб этиш мақсадида Самарқанд телерадиокомпаниясининг «Инглиз тилини ўрганамиз», «Хорижий тилларни биламизми?», «Инглиз тилида сўзлашамиз» номли телекўрсатув ва радио эшиттиришларда тадқиқот асосида ишлаб чиқилган усуллар қўлланилмоқда (СТР телерадиокомпаниясининг 8 сентябрь 2016 йилдаги 09.02/272-сон маълумотномаси). Диссертацияда келтирилган гап структурасидаги феълнинг шахссиз шаклларини татбиқ этиш буйича ишлаб чиқилган тавсиялар феълнинг шахссиз шаклларини ва уларнинг синтактик-семантик белгиларининг дистрибуциясини ўқитишда инобатга олиш зарурлигини кўрсатиб берган.