Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Бахтиёр Зарифовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромини даволаш якунлари истиқболини белгилашнинг иммунопатогенетик жиҳатлари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.27 –Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.2.DSc/Tib448.
Илмий маслаҳатчилар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Рахмат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Симбирцев Андрей Семёнович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси (Россия Федерацияси); 
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромини даволаш якунлари  истиқболини белгилашнинг иммунопатогенетик  жиҳатларини аниқлашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор диабетик товон синдромида оёқ критик ишемияли беморларнинг тизимли яллиғланиш жараёни кучайиши иммун тизим ҳолатидаги (CD3+-, CD4+-, CD8+-ҳужайралари кўрсаткичлари пасайиши ва CD16+-, CD20+-, CD23+-, CD25+-, CD38+-, CD95+ҳужайралари кўрсаткичлари ортиши) номутаносиб ўзгаришлар билан боғлиқлиги асосланган;
илк бор диабетик товон синдромида тизимли яллиғланиш реакцияли оёқ критик ишемияси бўлган беморларда касаллик кечиши ва асоратлари ривожланиши истиқболи цитокинлар (ИЛ-17А,ИЛ-10) миқдори кўрсаткичларининг меъёрдан кескин ортиши билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор оёқпанжадаги патологик ўзгаришлар,оёқ критик ишемияси ва тизимли яллиғланиш жараёнининг зўрайиши иммун тизим холати кўрсаткичлари ўзгаришларга тўғри пропорционал боғлиқлиги асосланган;
илк бор анъанавий терапия фонида лазерли фотодинамик терапияни (ЛФТТ) маълум дақиқада қўллаш ярада (грамманфий бактериялар граммусбат кокклар, анаэроб,Candida spp.) микроорганизмлар унишини критик даражадан камайтириши, иммун тизим кўрсаткичларини ишонарли отиши ва яллиғланишнинг иккинчи босқичга ўтишига ижобий таъсир қилиши асосланган;
илк бор перфторан билан ЛФДТни комплекс қўллаш оёқ критик ишемияли диабетик товон синдроми бўлган беморларда тизимли яллиғланиш жараёнини камайтиришга ижобий, иммунокомпенет ҳужайралар ва цитокинлар миқдорига  иммунмодулловчи таъсир қилиши исботланган;
илк бор тизимли яллиғланиш синдромли оёқ критик ишемияли  диабетик товон синдроми бўлган беморларда жароҳат жараёнининг кечиш натижалари прогнозини белгилашнинг яра  гиперемияси, инфильтрацияси, оғриқ даражаси, ажралма характери, қўзғатувчилар униш даражаси, рН муҳити, кислород билан тўйиниши (TcpO2), ИЛ-17А ва ИЛ-10 миқдори хамда СЯРС белгиларига боғлиқ патогенетик асосланган шкаласи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромини даволаш якунлари истиқболинибелгилашнинг иммунопатогенетик жиҳатларини аниқлашбўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Диабетик товон синдромини даволашда лазерли фотодинамик терапияни қўллаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 8н-д/107-сон маълумотномаси).Мазкур  услубий тавсиянома диабетик товон синдромли беморларда яра жараёниниэрта аниқлаб кейинги фазага ўтишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
«Диабетик товон синдромини даволашда оёқ критик ишемиясини коррекциялаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 8н-д/107-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оёқ критик ишемияли диабетик товон синдроми кузатилган беморларда қисқа вақт ичида оёқдаги критик ишемия аломатларини эрта бартараф қилиш ва ўз вақтида коррекциялаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
«Оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромида жароҳат кечиши истиқболини белгилаш шкаласини ишлаб чиқиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 8н-д/107-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромида жароҳат кечишини эрта ташҳислаш ва ўз вақтида  олдини олиш учун қўлланган комплекс даволаш усули натижаси истиқболини белгилашга  хизмат қилган;
оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромини даволаш якунлари истиқболинибелгилашнинг иммунопатогенетик жиҳатларини аниқлашбўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институти биринчи шифохонаси клиник амалиётларига  жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги 8н-д/117-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар оёқ критик ишемияли диабетик товон синдромиликасаллик асоратларни эрта ташҳислаш, оёкнинг ноиложликдан юқори ампутация қилинишини камайтириш, унга боғлиқ бўлган ўлим ҳолатлари камайтириш ва ишлаб чиқилган даволаш чора тадбирлари натижасида ногиронликни камайтириш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш билан тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish