Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаландарова Доно Усманджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамият ижтимоий идентиклиги шаклланишида дин омили”, 07.00.04 – Диншунослик (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/ Fal.227.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Маҳмудова Гули Тилабовна фалсафа фанлари доктори, профессор, Мусаев Фахриддин Абдусатторович фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборотлашган жамият ижтимоий идентиклигининг шаклланишида дин омилининг аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
норасмий ва ноисломий жамоалар ўртасида диний урф-одат ва маросимларни ўтказилиш тартибларига доир турли ёндошувлар мавжудлиги ноисломий ва ноанъанавий диний жамоалар ибодат, маросим, зиёратларни онлайн амалга оширишга тарғиб қилишлари, анъанавий диний конфессиялар эса, фақатгина диний таълим-тарбия, савол-жавоб ва муомалаларни онлайн тарзда, ибодат ва маросимларни эса реал маконда амалга ошириш зарурий шарт деб қабул қилганлари далилланган;
миссионерлик билан шуғулланувчи виртуал гуруҳлар ўз фаолиятида кибермакон таъсирчанлигидан самарали фойдаланган ҳолда асосий эътиборни “халоскор-мессия” ва у орқали “фаровон ҳаёт”га эришиш ғоясини замонавий ташвиқот орқали амалга оширишга қаратаётгани исботланган;
ўзбек сегментида тарқатилаётган ислом билан боғлиқ онлайн диний маълумотларнинг салбий кўринишлари саналган “кибержиҳод”, “мазҳабсизлик”, “киберфатво”га оид контентлар диний ва ҳаётий билим, тажриба ҳамда кўникмалари етарли бўлмаган ёшларга кўпроқ таъсир этиши тизимли очиб берилган;
ислом дини билан боғлиқ расмий каналларда таълим-тарбия, одоб-ахлоқ масалалари ёритилиши, норасмий каналларда эса оилавий, маиший ва кундалик эҳтиёжлар билан боғлиқ мавзулар, ижтимоий-маданий янгиликлар, молия ва кредит тизимига тааллуқли савол-жавоблар ташвиқоти ҳамда ушбу маълумотларнинг дунёқарашга таъсир этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборотлашган жамият ижтимоий идентиклигининг шаклланишида дин омили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
норасмий ва ноисломий жамоалар ўртасида диний урф-одат ва маросимларни ўтказилиш тартибларига доир турли ёндошувлар мавжудлиги ноисломий ва ноанъанавий диний жамоалар ибодат, маросим, зиёратларни онлайн амалга оширишга тарғиб қилишлари, анъанавий диний конфессиялар эса, фақатгина диний таълим-тарбия, савол-жавоб ва муомалаларни онлайн тарзда, ибодат ва маросимларни эса реал маконда амалга ошириш зарурий шарт деб қабул қилганларига доир илмий натижалардан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида буюртма асосида “Диншуносликни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган, (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 24 октябрдаги 5915-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ўқув адабиётлари диншунос мутахассисларда кибермаконда дин омилининг ёритилиши, 
миллий қонунчилик ва ахборотлашган жамият масалаларига оид маълумотларни холис, илмий-танқидий тадқиқ этиш кўникма ва малакасини шакллантиришга хизмат қилган;
ислом дини билан боғлиқ расмий каналларда таълим-тарбия, одоб-ахлоқ масалалари ёритилиши, норасмий каналларда эса оилавий, маиший ва кундалик эҳтиёжлар билан боғлиқ мавзулар, ижтимоий-маданий янгиликлар, молия ва кредит тизимига тааллуқли савол-жавоблар ташвиқоти ҳамда ушбу маълумотларнинг дунёқарашга таъсир этишига доир маълумотлардан буюртма асосида “Кибермаконда дин” ўқув қўлланмасини тайёрлашда, марказ сайти контентини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йил 10 декабрдаги 02-481-сон маълумотномаси). Натижада, ислом дини билан боғлиқ онлайн маънавий-диний жарёнларни ёритишда марказнинг сайти ахборотлари аудио визуал бойитилиб, замонавий аудиториянинг дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган;
миссионерлик билан шуғулланувчи виртуал гуруҳлар ўз фаолиятида кибермакон таъсирчанлигидан самарали фойдаланган ҳолда асосий эътиборни “халоскор-мессия” ва у орқали “фаровон ҳаёт”га эришиш ғоясини замонавий ташвиқот орқали амалга оширишга қаратаётганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3808-сон Қарорининг 12-бандини тўлдиришда ҳамда буюртма асосида “Оилада маънавий тарбия” монографиясининг мазмунан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил 10 октябрдаги 915-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур идора мутахасисларида ахборотлашган жамиятда дин ва ижтимоий онг, диний тафаккур ҳамда ижтимоий идентикликнинг трансформацион хусусиятлари билан боғлиқ жараёнларда оила ва ижтимоий тармоқларнинг ўрни масалаларига оид билимларини бойитган. Шунингдек, оилада ижтимоий тармоқлардаги салбий иллатлар профилактикасиги доир амалий тренинглар ўтказишда ва марказ сайти контентини бойитишга хизмат қилган;
ўзбек сегментида тарқатилаётган ислом билан боғлиқ онлайн диний маълумотларнинг салбий кўринишлари саналган “кибержиҳод”, “мазҳабсизлик”, “киберфатво”га оид контентлар диний ва ҳаётий билим, тажриба ҳамда кўникмалари етарли бўлмаган ёшларга кўпроқ таъсир этишига оид маълумотлардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланаётган “Кибермаконда диний жараёнлар” қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 21 сентябрдаги 151-сон маълумотномаси). Натижада, марказ ходимларининг аждодлар маънавий меросини, улардаги эзгу ғоя ва таълимотларни ахборот-коммуникация технологиялари орқали оммага етказиш ва бу орқали ёшларда соғлом дунёқарашни кучайтиришга доир назарий савияси ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish