Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанова Ширин Кадамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон чўл зонасида дуккакли экинларнинг тупроқ унумдорлик ва маҳсулдорлигига таъсирини экологик баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B455.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.02/30.12.2019.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Асенов Гаппар Асенович биология фанлари доктори, профессор; Халманов Нурали Тошқуватович  қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти шароитида дуккакли экинларнинг тупроқ унумдорлик ва маҳсулдорлигига таъсирини экологик баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дефляция ўчоғи бўлган чўл тупроқларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерларни қайта тиклаш омили сифатида, кўп компонентли дуккакли экинларни етиштириш самарадорлиги аниқланган;
агроценозларнинг шўрланган тупроқларга адаптив потенциали, суғориш ва табиий намлик шароитида фитомелиорация қилиш имконияти очиб берилган;
илк бор агроген ифлосланган тупроқ пайдо бўлишнинг асосий сабаблари, уларни бартараф этиш ва унумдорлигини тиклаш усуллари ишлаб чикилган;
агроценозларда экологик вазиятни яхшилаш омили сифатида ресурс тежамкор технологиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон чўл зонаси шароитида дуккакли экинларни тупроқ унумдорлиги ва маҳсулдорлигига таъсирини экологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
агроценозларнинг шўрланган тупроқларида фитомелиорация қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида экологик мониторинг дастурларини ишлаб чиқишга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2020 йил 8 октябрдаги 02/18-7-1870-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи минтақасида  фитомелиорация қилиш чора-тадбирлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича дастурий тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган; 
агроценозларнинг шўрланган тупроқларнинг адаптив потенциали Жанубий Оролбўйи экотизимида тупроқларда кечаётган деградация жараёнларини бартараф этиш ва унумдорликни тиклаш усуллари  Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2020 йил  2 октябрдаги 425-сон маълумотномаси). Натижада, табиий муҳитнинг ўзгарувчан шароитида энг муҳим таркибий қисмларининг ҳолатини башорат қилиш ва Ўзбекистон чўл зоналарида тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш мақсадида самарали фаолият кўрсатувчи дуккакли экинларни етиштириш бўйича амалий асосларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланиш имконини берган; 
агроценозларда экологик вазиятни яхшилаш, агроэкотизимларда самарали фаолият кўрсатувчи амалий критериялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги  вазирлиги фаолиятида тупроқлар мониторинги дастурини ишлаб чиқишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йили 10 октябрдаги 02/020-3243-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси чўл зоналарида тупроқ унумдорлигини ошириш учун дуккакли экинларни етиштиришни ташкил этиш бўйича тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish