Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Бахтиёр Шухратовичнинг

 докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Глобаллашув ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида уяли алоқа хизматларини самарали ривожлантириш», 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA №0000088/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.I113.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, бирмарталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминов Тохиржон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида миллий уяли алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш ва уяли алоқа операторлари рақобатдошлигини ошириш бўйича таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кенг полосали уяли алоқа тармоқларини самарали ривожлантириш, уларни кенгайтириш ва фойдаланишда қулай шароитларни яратиш юзасидан аҳоли зичлиги паст бўлган узоқ масофадаги ва бориш қийин бўлган ҳудудларда сифатли ва ишончли уяли алоқа хизматларини самарали ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

уяли алоқа бозорида хизматлар сифати ва рақобатдошлигини ошириш, хизматлар турини кенгайтириш юзасидан уяли алоқа хизматлари соҳасида виртуал оператор хизматларини (Mobile Virtual Network Operator) ташкил қилиш таклифи асосланган;

уяли алоқа миллий оператори фаолиятини ривожлантириш юзасидан тармоқ қамровини кенгайтириш, хизматлар сифатини ошириш, қўшимча хизматлар ва сервисни ривожлантиришнинг самарали механизми ишлаб чиқилган ва улар асосида такомиллашган яхлит тизими таклиф этилган;

уяли алоқа миллий оператори хизматларини ривожлантириш ҳолати ва сифатини мунтазам баҳолаш мақсадида уяли алоқа операторини узоқ муддатли (long-term) ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишнинг такомиллашган услубий ёндашуви асосланган;

уяли алоқа компаниялари рақобатдошлигини ифодаловчи асосий самарадорлик кўрсаткичларини умумлаштирган ҳолда баҳолаш услубияти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Миллий уяли алоқа хизматлари бозорини самарали ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кенг полосали уяли алоқа тармоқларини самарали ривожлантириш, уларни кенгайтириш ва фойдаланишда қулай шароитларни яратиш бўйича олинган натижалар ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасига, хусусан, Электромагнит мослашув маркази ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 октябрдаги 17-8/5614-сон ва ЭМММ ДУКнинг 2016 йил 27 сентябрдаги 36-01-09/2181-сон маълумотномалари). Тадқиқотда олинган илмий натижаларнинг жорий қилиниши узоқ масофада жойлашган ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида уяли алоқа хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш, алоқа операторларига аҳоли зичлиги паст бўлган узоқ масофадаги ва бориш қийин бўлган ҳудудларни сифатли ва ишончли уяли тармоқ хизматлари кўрсатиш билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтириш, тушумларни қўшимча равишда кўпайтириш, интерактив хизматларни ривожлантиришга хизмат қилади;

виртуал оператор хизматлари бозорини ташкил этиш юзасидан олинган  натижалар «Ўзбектелеком» АК тизимида виртуал уяли алоқа оператори фаолиятини ташкил қилишда фойдаланилмоқда  (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 октябрдаги 17-8/5614-сон ҳамда «Ўзбектелеком» АКнинг 2016 йил 6 октябрдаги 27-01-09/4034-сон маълумотномалари). Янги уяли алоқа оператори турининг жорий қилиниши хизматлар сифатини ошириш, алоқа жараёнига жалб қилинмаган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва янги хизматлар кўламини кенгайтириш кабиларга имкон яратади;

уяли алоқа миллий оператори фаолиятини ривожлантиришни ташкил қилишнинг самарали механизмини татбиқ этишдан олинган натижалар «Ўзбектелеком» АК фаолиятига жорий қилинган («Ўзбектелеком» АКнинг 2016 йил 6 октябрдаги 27-01-09/4034-сон ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 октябрдаги 17-8/5614-сон маълумотномалари). Илмий натижанинг жорий қилиниши, жумладан «Uzmobile» оператори учун уяли алоқа миллий оператори хизматлар кўламини кенгайтириш, тармоқ қамрови ва сифатини ривожлантириш, мижозлар билан муносабатларни (CRM) бошқариш самарадорлигини ошириш ва абонентлар сонининг ошишига хизмат қилади;

уяли алоқа операторининг узоқ муддатли (long-term) ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишнинг такомиллашган услубиёти «Uzmobile» уяли алоқа миллий оператори фаолиятига жорий қилинган («Uzmobile» уяли алоқа миллий операторининг 2016 йил 4 январдаги 23-сон шартномаси ҳамда «Ўзбектелеком» АКнинг 2016 йил 6 октябрдаги 27-01-09/4034-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар миллий оператор абонентларини сегментлаш ва уларнинг эҳтиёжларини тўлиқ ўрганиш ва хизматларни такомиллаштиришда фойдаланилмоқда;

уяли алоқа компаниялари рақобатдошлигини ифодаловчи асосий самарадорлик кўрсаткичларини умумлаштирган ҳолда баҳолаш услубияти («Ўзбектелеком» АКнинг 2016 йил 6 октябрдаги 27-01-09/4034-сон ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 октябрдаги 17-8/5614-сон маълумотномалари) операторлар ва вазирликнинг таҳлилий материалларини тайёрлашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish