Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Рахматжон Номановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой навларини суғориш тартибини ишлаб чиқиш”, 06.01.02 – «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Qx497.
Илмий раҳбар: Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05.30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Исаев Сабиржан Ҳусанбоевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Комилов Бахтиёр Султанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида такрорий экилган соядан кейинги кузги буғдойнинг “Аср” ва “Дурдона” навларини ривожланиш фазалари бўйича турли суғориш тартиби, меъёри ҳамда мавсумий сув истеъмоли кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор янги деҳқончилик тизимида Андижон вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитда такрорий экилган соядан кейинги етиштирилган кузги буғдойнинг истиқболли “Аср” ва “Дурдона” навларини ривожланиш фазалари бўйича суғориш тартиблари ва мақбул меъёрлари ишлаб чиқилган;
соядан кейинги етиштирилган кузги буғдойнинг истиқболли “Аср” ва “Дурдона” навларининг сув истеъмоли аниқланган;
такрорий экилган соядан кейинги етиштирилган кузги буғдойнинг истиқболли “Аср” ва “Дурдона” навларини суғориш муддатлари, сони, давомийлиги, мавсумий суғориш меьёрлари аниқланган;
тажриба даласи тупроқлари сув мувозанатини таркибий қисмлари бўйича ва назарий суғориш техникаси элементлари кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон вилоятида кузги буғдойнинг “Аср” ва “Дурдона” навларини ривожланиш фазалари бўйича турли суғоришдан олдинги тупроқ намлик даражасини ва мақбул суғориш меъёрларини ҳамда сув истеъмолини аниқлаш натижалари асосида:
кузги буғдой навларининг мақбул суғориш тартибини аниқлаш бўйича тавсиялар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020йил 13 январдаги 02/021-119-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Андижон вилояти шароитида деҳқон ва фермер хўжаликларида кузги буғдой навларининг мақбул суғориш тартибини танлаш ва етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдойни Андижон вилояти ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида хосилдорлигини оширишнинг агротехнологияси Пахтаобод туманида жами 60 гектар, Избоскан туманида жами 50 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 январдаги 02/021-119-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш синов тажрибалари фермер хўжаликларида қўшимча 5-6 ц/га дон хосил олган бўлиб, соф даромад “Аср” навида 739,5минг.сўм/га, рентабеллик даражаси 43,7% ташкил этган. Бу кўрсаткич Дурдона” навида эса 719,9минг.сўм/га, рентабеллик даражаси 32,1% ташкил этган;
кузги буғдойнинг ривожланиш фазалари бўйича суғориш тартиблари ҳосилдорлигига таъсири аниқлаш бўйича жами 110 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 13 январдаги 02/021-119-сон маълумотномаси). Ушбу суғориш технологияни қўллаш натижасида “Аср” нави мавсумий суғориш меъёри 3740м3/га ривожланиш фазалари бўйича 3 маротаба, 970м3/га, 1030м3/га, “Дурдона” навида эса бу кўрсатгичлар 3730м3/га, 789м3/га, 950м3/га, 1040м3/га мавжуд сув ресурслари 1ц ҳосил учун сарфланган суғориш суви, “Аср” навида 21,4м3/ц “Дурдона” навида 16,8м3/ц тежалган, соф фойда кузги буғдойнинг “Аср”навида 739500сўм/га ни “Дурдона” навида 719900сўм/га, рентабеллик даражаси 43,7%га ортишга эришилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish