Sayt test rejimida ishlamoqda

Орзиев Маҳмуд Зайниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX асрнинг охири – XX аср биринчи чорагида Бухорода босмахона, матбуот ва нашриёт иши”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: В2019.2.PhD/Tar481.
Илмий раҳбар: Ҳаитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети,PhD.31.01.2019. Tar.02.10. 
Расмий оппонентлар: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор;Абдухолиқ Тошмирзаевич Мингноров, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчиташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва малий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср охири – ХХ аср биринчи чорагида Бухорода босмахоначилик, нашриёт ва матбуот иши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XIX аср охири Бухоро амирлигида илғор кучлар томонидан илк босмахоналарнинг (Мулла Аҳмад, Ҳожи Азимбой, Бухоро шаҳар босмахоналари) ташкил топиши ва уларда таълим соҳаси учун нашр этилган диний, фалсафий ва бошқа мазмундаги асарларнинг халқ маънавиятига кўрсатган таъсири аниқланган;
ХХ аср бошларида Бухоро амирлигига хорижий матбуотнинг кириб келиши ва уларнинг маҳаллий матбуотнинг вужудга келишига таъсири, “Бухоройи шариф” ва “Турон” каби газеталарнинг жамият ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётини ёритишдаги ўрни асослаб  берилган;
1917 йилда Бухоро амирлигида ҳукумат босмахонасининг фаолияти ва муаммолари (таъминоти, моддий-техник базаси ва ҳоказо) аниқланган, шунингдек, “Бухарскиеведемости” номли газетанинг рус манзилгоҳлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётини очиб беришдаги ўрни аниқланган;
1920-1925 йилларда БХСРда мунтазам миллий матбуотнинг “Нашри маориф”, “Маорифни тарқатиш” журнали ва “Бухоро ахбори”, “Озод Бухоро”, “Маориф ва ўқитувчи”, “Учқун” ва бошқа газеталар мисолида йўлга қўйилиши асослаб берилган. Босмахона ва нашриёт идораларининг БХСР ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрни очиб берилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
XIX асрнинг охири – XX аср биринчи чорагида  Бухорода босмахоначилик, нашриёт ва матбуот ишига оид олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
XIX аср охири Бухоро амирлигида илғор кучлар томонидан илк босмахоналарнинг ташкил топиши ва уларда диний, фалсафий ва бошқа мазмундаги асарларнинг нашри билан боғлиқ илмий хулосалар “Ўзбекистон тарихи”, “Фан ва техника тарихи”, “Тарихий ўлкашунослик”, “Бухоро тарихи” каби фанларни такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 89-03-4391-сон маълумотномаси). Бу таълим жараёнида Бухорода матбуот органларининг вужудга келиши, тузилмаси ва фаолиятининг маънавий-маърифий ҳаётга кўрсатган таъсирини очиб беришга хизмат қилган;
ХХ аср бошларида Бухоро амирлигига хорижий матбуотнинг кириб келиши ва уларнинг маҳаллий матбуот, жумладан, “Бухоройи шариф” ва “Турон” каби газеталарнинг вужудга келишидаги ўрни ҳамда 1917 йилда Бухоро амирлигида ҳукумат босмахонасининг фаолияти ва муаммоларига оид маълумотлар Бухоро давлат музей-қўриқхонаси “Ҳужжатлар” фондини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йилнинг 13 март 01-01/164-сон маълумотномаси). Бу кенг халқ оммасига XIX аср охири – XX аср бошларида ўлка иқтисодиёти, маданий ва маърифий ҳаёти ҳақида холис билимлар беришга хизмат қилган;
1920-1925 йилларда БХСРда мунтазам миллий матбуот “Нашри маориф”, “Маорифни тарқатиш” журнали ва “Бухоро ахбори”, “Озод Бухоро”, “Маориф ва ўқитувчи”, “Учқун” ва бошқа газеталар мисолида ҳамда босмахона ва нашриёт идораларининг БХСР ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида тутган ўрнига боғлиқ материаллар Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси “Арк” музей-қўриқхонаси фондини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йилнинг 13 март 01-01/164-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистон тарихи фанини Бухоро Халқ Совет Республикасининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий тарихи тўғрисидаги илмий маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish