Sayt test rejimida ishlamoqda

Джакаева Кенжагул Давлетбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик лицейларда алгебрани самарали ўқитиш орқали иқтидорли ўқувчиларни тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped608.
Илмий раҳбар: Тожиев Мамаражаб, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01
Расмий оппонентлар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Акмалов Аббос Акрамович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицейларда алгебрани самарали ўқитиш орқали иқтидорли ўқувчиларни тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алгебрани ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчиларни мақсадли тайёрлаш тузилмаси ижодий фаоллик, билишга интилиш, мустақиллик, қарор қабул қилиш, аниқ мақсадга йўналганлик, муаммони кўра олиш, альтернатив (муқобил) ва дивергент фикрлаш кўникмаларининг когнитив компетенция билан фаол интеграциялашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
“Алгебра ва математик анализ асослари” фанини касбий соҳага йўналтириб, ўқитишнинг методик тизими фанлараро ички интеграциянинг вертикал ва горизонтал муносабатлар доирасини иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг “бендинг” (banding – тасмаларга ажратиш),  “стриминг” (streaming – потокларга ажратиш), “сеттинг” (setting – соҳа, гуруҳларга ажратиш) шакллари билан қайта алоқага киришишини мақбул белгилаш орқали такомиллаштирилган;
алгебрани самарали ўқитишда интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш алгоритми (лойиҳаси, босқичлари) модулли таълимнинг кичик гуруҳларда, командада ишлаш, диалогли, графикли моделларини кооператив ўқитиш техникалари билан уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган вертикал ва горизонтал структуралаш тартибини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган; 
академик лицейларда алгебра курсини ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчиларни математик олимпиадаларга тайёрлаш методикаси анъанавий (тенглама ва тенгсизликларни ечиш) ва ноанъанавий (когнитив компетентликка йўналтирилган масалалар) усулларни координацион ёндашув билан адаптив вариантларда интенсив қўлланилишини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик лицейларнинг аниқ фанлар йўналишида алгебра фанини янги педагогик технология бўйича ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
алгебрани ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчиларни мақсадли тайёрлаш тузилмасини аниқлаштириш, ижодий фаоллик, билишга интилиш, мустақиллик, қарор қабул қилиш, аниқ мақсадга йўналганлик, муаммони кўра олиш, альтернатив ва дивергент фикрлаш кўникмаларининг когнитив компетенция билан фаол интеграциялашув даражаси барқарорлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан  акдемик лицейлар учун “Математикалық анализ (I, II бѳлим)” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 89-03-1078-сон маълумотномаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 6 октябрдаги 522 сон бўйруғи). Натижада, академик лицейларда математик анализ асослари фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
“Алгебра ва математик анализ асослари” фанини касбий соҳага йўналтириб. ўқитишнинг методик тизими, алгебрани самарали ўқитишда интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш алгоритми, модулли таълимнинг кичик гуруҳларда, командада ишлаш, диалогли, графикли моделларини кооператив ўқитиш техникалари билан уйғунлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан  академик лицейлар учун “Алгебра ҳәм анализ басламалары” ўқув қўллансини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 89-03-1078-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицейларда алгебрани касбий соҳага йўналтириб ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
академик лицейларда алгебра курсини ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчиларни математик олимпиадаларга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш, анъанавий ва ноанъанавий усулларни координацион ёндашув билан адаптив вариантларда интенсив қўлланилишини бевосита ҳисобга олишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД-1-45 “Педагогик технологиянинг миллий модели асосида ўқув машғулотлар лойиҳасини тузиш ва амалиётда қўллаш” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 89-03-1078-сон маълумотномаси). Натижада, иқтидорли ўқувчиларнинг математика бўйича халқаро олимпиадалардаги иштироки самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish