Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Салимжон Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори юклама шароитида дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда гетероген трафик оқимларини тақсимлаш модели ва алгоритмлари», 05.04.01 – Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T465.
Илмий раҳбар: Нишанбаев Туйгун, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар:Хамдамов Уткир Рахматиллаевич,техника фанлар доктори, доцент; Рахимов Бахтиёржон Неъматович,техника фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзбектелеком” АК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда бошқариш поғонаси (контроллер)да ташқи трафик оқимларини юқори юклама шароитида қайта ишлаш ва узатиш жараёнларини бошқариш самарадорлигини оширадиган усул, модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда ташқи трафик ахборот оқимларини тақсимлаш жараёнларининг модели ишлаб чиқилган;
дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда Q (гетероген) турдаги ташқи трафик оқимларини юқори юклама шароитида кўп оқимли маршрутлаш усули яратилган;
кўп оқимли маршрутлашнинг граф тузилмаси асосида дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда энг қисқа йўлини топиш алгоритми ишлаб чиқилган;
ахборот оқимларини тақсимлаш ва маршрут йўлларини дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда қидириб топиш алгоритми ҳамда дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юқори юклама шароитида дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда гетероген трафик оқимларини тақсимлаш модели ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:
дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда ташқи трафик ахборот оқимларини тақсимлаш жараёнларининг модели Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Ўзбектелеком АК” “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиалига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2958-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижасида тармоқ ичида маълумот узатиш тезлиги 8–12% ошган, бу юқори юклама шароитида йўқотишларсиз ишлаш имконини яратган;
дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда Q (гетероген) турдаги ташқи трафик оқимларини юқори юклама шароитида кўп оқимли маршрутлаш усули ҳамда кўп оқимли маршрутлашнинг граф тузилмаси асосида дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда энг қисқа йўлини топиш алгоритми Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиалига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2958-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижасида ахборот жўнатувчи ва қабул қилувчи ўртасида бир нечта маршрутлар ташкил қилиниши тармоқнинг ўтказиш қобилиятидан 1.2 марта унумли фойдаланиш имкониятини яратган;
ахборот оқимларини тақсимлаш ва маршрут йўлларини дастурий конфигурацияланадиган тармоқларда қидириб топиш алгоритми ҳамда дастурий таъминоти Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «New Line Solutions» МЧЖда жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 33-8/2958-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижасида тармоқдаги алоқа каналларидан бири тўсатдан ишламай қолганида маълумот узатиш йўлининг оператив бошқа маршрутга ўтказилиши ҳисобига ташқи трафик оқимларини узатилмасдан “туриб” қолиш вақти 1.2–1.5 марта камайишига ҳамда йўқотиш ва кечикишларга жуда сезиларли бўлган трафик оқимларини узатиш жараёнларининг ишончлилигини 10–14% ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish