Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳадов Маъмуржон Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё таълимида модулли тизимни ва электрон дарслик яратиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped947.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Нарзқул Шодиев, педагогика фанлари доктори, профессор; Дилбар Шайзакова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика  университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё таълимида модулли тизимни ва электрон дарслик яратиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг касбий-соҳавий компетенциялари тузилмаси (махсус, методик, ахборот-коммуникатив, прогностик) мотивацион, когнитив, фаолиятга доир компонентларининг кредит-модулли ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг индивидуал таълим траекторияси билан вертикал интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
виртуал-таълим муҳити шароитида анорганик кимё фанини ўқитишнинг таркибий асослари (мақсад ва вазифалари, мазмуни) инновацион электрон дарсликни ишлаб чиқишга қўйиладиган эргономик (қулайлиги, тушунишнинг осонлиги, визуаллиги) талабларнинг интенсив қайта алоқага киришувини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
«Анорганик кимё» фанини ўқитиш жараёнида инновацион электрон ресурслар базасидан фойдаланишга доир интегратив моделнинг амалий компоненти талабаларнинг репродуктив, эвристик, продуктив билиш фаолияти турлари ички (мнемоник) ва ташқи (ўқув ҳаракатлари) намоён бўлишининг креативлик даражаси барқарорлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг инновацион дидактик тайёргарлигининг методик аспектлари (ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий) электрон таълим муҳитининг Moodle (асинхрон) тизимига асосланган интерфаол таълимни ташкил этишнинг визуал интегративлигини реал шароитларда намойиш қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кимё таълимида модулли тизимни ва электрон дарслик яратиш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг касбий-соҳавий компетенциялари тузилмасини аниқлаштириш, мотивацион, когнитив, фаолиятга доир компонентларнинг кредит-модулли ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг индивидуал таълим траекторияси билан вертикал интеграциясини таъминлашга  доир таклифлардан 5110300 – кимё ўқитиш методикаси таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-366-сон ҳамда 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2495-сон маълумотномалари). Натижада, кимё таълимида модулли ўқитиш технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
виртуал-таълим муҳити шароитида анорганик кимё фанини ўқитишнинг таркибий асосларини аниқлаштириш, инновацион электрон дарсликни ишлаб чиқишга қўйиладиган эргономик талабларнинг интенсив қайта алоқага киришувини бевосита ҳисобга олиш, «Анорганик кимё» фанини ўқитиш жараёнида инновацион электрон ресурслар базасидан фойдаланишга доир интегратив моделнинг амалий компонентини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан бакалавриат таълим йўналиши учун «Кимёни ўқитишда замонавий технологиялар» номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-020 рақамли гувоҳномаси). Натижада, кимё таълимида электрон дарсликлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг инновацион дидактик тайёргарлигининг методик аспектлари, электрон таълим муҳитининг Moodle тизимига асосланган интерфаол таълимни ташкил этишнинг визуал интегративлигини реал шароитларда намойиш қилиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан олий таълим тизимига кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги 89-03-366-сон, 2020 йил 9 июлдаги 89-03-2495-сон ҳамда 2020 йил 4 ноябрдаги 89-03-4396-сон маълумотномалари). Натижада, тадқиқот натижаларибўлажак кимё фани ўқитувчиларининг инновацион компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish