Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Нуржахон Зухуриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/P178.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педгогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантларини эмпирик жиҳатдан тадқиқ этиш  ҳамда унинг услубий таъминотини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда кузатиладиган стрессга барқарорликнинг ёш ва педагогик жиҳатдан намоён бўлиш хусусиятларининг психологик негизларига,  хусусан, “юқори”, “ўрта”, “паст” даражада стрессга бақарорлик намоён бўлишининг ўқув фаолияти билан боғлиқ жиҳатларига, информацион стрессни қабул қилиш компонентларига, шахслараро муносабатлардаги когнитив ва аффектив установкаларига, мулоқотчанлик кўникмаларига, ўқув фаолиятига нисбатан барқарор муносабатнинг пайдо бўлишида ички ва ташқи детерминантларнинг таъсирига боғлиқ эканлиги  илмий жиҳатдан шарҳлаб  берилган;
талабаларда стрессга барқарорлик ва унинг паст ёки юқори даражада намоён бўлишига таъсир этувчи детерминантлар, хусусан, ўзига адекват  ёки ноадекват баҳо бериш, ўзига ишонишнинг ортиши ёки пастлиги, фрустрацион тўсиқларни енгиб ўтишнинг даражаси, фрустрацион толерантликнинг юқори ва паст даражаси орасида ўзаро мусбат корреляцион алоқалар эмпирик натижалар асосида аниқланган;
стрессга барқарорлик намоён бўлишига таъсир этувчи копинг хулқ стратегиясининг фаол ва пассив усулларини, хусусан, “муаммони ҳал этиш”, “ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш”, “муаммодан қочиш” усулларини қўллашнинг маҳаллий психологик хусусиятлари, аввало, юзага келган стресс вазияти билан боғлиқ муаммони ҳал этишда катталар ўз фарзандларининг муаммоларини ҳал этишга ўргатиб қўйганлиги, стрессга барқарорлиги суст бўлган талабаларда стресс вазиятларда ўзи ҳаракат қилмасдан, бошқаларнинг ёрдамига таяниши, ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаши, копинг стратегиянинг пассив усули бўлган муаммодан қочиш хулқига мурожаат қилиши билан боғлиқлиги асосланган;
талаба шахсининг когнитив, аффектив, конатив, физиологик соҳаларига комплекс таъсир этиш орқали унинг стрессга барқарорлигини ошириш имкониятини берувчи коррекцион дастурий таъминот такомиллаштирилиб, самарадорлик имкониятлари илк бора ўзининг эмпирик тасдиғини топган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Талабаларда стрессга барқарорликни оширишнинг психологик детерминантларини ўрганишга доир олиб борилган илмий  тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда кузатиладиган стрессга барқарорликнинг ёш ва педагогик жиҳатдан намоён бўлиш хусусиятларининг психологик негизларига,  хусусан, “юқори”, “ўрта”, “паст” даражада стрессга бақарорлик намоён бўлишининг ўқув фаолияти билан боғлиқ жиҳатларига, информацион стрессни қабул қилиш компонентларига, шахслараро муносабатлардаги когнитив ва аффектив установкаларига, мулоқотчанлик кўникмаларига, ўқув фаолиятига нисбатан барқарор муносабатнинг пайдо бўлишида ички ва ташқи детерминантларнинг таъсирига боғлиқлиги борасидаги илмий жиҳатдан шарҳлаб берилган таклифи  “Психология ўқув-илмий марказининг 1-сон буйруғига асосан “Умумий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1а-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши натижасида таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларини шакллантириш ҳамда стрессга барқарорлик бўйича касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
талабаларда стрессга барқарорлик ва унинг паст ёки юқори даражада намоён бўлишига таъсир этувчи детерминантлар, хусусан, ўзига адекват  ёки ноадекват баҳо бериш, ўзига ишонишнинг ортиши ёки пастлиги, фрустрацион тўсиқларни енгиб ўтишнинг даражаси, фрустрацион толерантликнинг юқори ва паст даражаси орасида ўзаро мусбат корреляцион алоқалар эмпирик натижалар асосида аниқланганлиги ҳақидаги таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув марказининг 1-сон буйруғига асосан  “Психогигиена” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1а-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида рақобатбардош кадрларни тайёрлашда стрессга барқарорлик бўйича илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган; 
стрессга барқарорлик намоён бўлишига таъсир этувчи копинг хулқ стратегиясининг фаол ва пассив усулларини, хусусан, “муаммони ҳал этиш”, “ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаш”, “муаммодан қочиш” усулларини қўллашнинг маҳаллий психологик хусусиятлари, аввало, юзага келган стресс вазияти билан боғлиқ муаммони ҳал этишда катталар ўз фарзандларининг муаммоларини ҳал этишга ўргатиб қўйганлиги, стрессга барқарорлиги суст бўлган талабаларда стресс вазиятларда ўзи ҳаракат қилмасдан, бошқаларнинг ёрдамига таяниши, ижтимоий қўллаб-қувватлашни излаши, копинг стратегиянинг пассив усули бўлган муаммодан қочиш хулқига мурожаат қилиши билан боғлиқ таклифдан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув марказининг 1 - сон буйруғига асосан  “Консультатив психология. Психокоррекция” модулидан ўқув методик мажмуа ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 февралдаги П-М-1а-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши натижасида стрессга барқарорликнинг намоён бўлишини прогноз қилиш имкониятлари кенгайтирилган ва бўлғуси амалий психологларнинг келгусидаги амалий фаолиятини самарали ташкил этиш имкониятларининг оширилишига эришилган;
талаба шахсининг когнитив, аффектив, конатив, физиологик соҳаларига комплекс таъсир этиш орқали унинг стрессга барқарорлигини ошириш имкониятини берувчи коррекцион дастурий таъминот такомиллаштирилиб, самарадорлик имкониятлари илк бора ўзининг эмпирик тасдиғини топганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1023-сонли буйруғига асосан 5110900 - “Педагогика ва психология” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Психологик тренинг асослари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сонли буйруғи, 1023-068 рақамли гувоҳнома). Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида бўлажак психолог-талабаларнинг стрессга барқарорлигини ошириш бўйича назарий билимлари такомиллаштирилиб, амалий-касбий тайёргарлигини сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish