Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Гулноза Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлардаги тадбиркорлик мотивациясига оилавий бизнес таъсирининг гендер хусусиятлари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Р161.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Фарфиева Комола Атхамджановна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшлардаги тадбиркорлик мотивациясига оилавий бизнес таъсирини гендер установкалар  билан боғлиқлигини тадқиқ этиш асосида илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспиринлик ёшидаги шахсларда тадбиркорлик фаолиятига нисбатан шаклланадиган установкаларнинг мазмуни, кучи ва даражаси унга таъсир қиладиган ижтимоий муҳитга, энг аввало, оила муҳитининг соғломлигига, ундаги шахслараро муносабатлар мазмуни билан тадбиркорлик йўналишининг уйғунлигига, ота-онанинг ибрат намунаси, авлодлараро касб ва ҳунарнинг ворислилик тенденциялари асосида шаклланган мотивацияларга, оилавий бизнеснинг фаолият тури сифатидаги самарадорлиги ва ҳар бир оила аъзосининг манфаатдорлик даражасига  боғлиқлиги илмий жиҳатдан шарҳлаб  берилган;
тадбиркорликни танлаган ёшлардаги мотивацион жиҳатларнинг барқарорлиги ҳамда уларнинг шахс сифатлари ҳамда хулқ мотивларида акс этиши натижасида намоён бўладиган шахслилик  фазилатлари (мақсад йўлида собитлик, кўмакни қабул қилиш, обрўлиларни тан олиш, эмпатия, аффилиация, ғамхўрлик кўрсатишга мойиллик кабилар) илк ўспиринларда тадбиркорликни танлашига боғлиқлиги эмпирик натижалар асосида аниқланган;
фарзандларнинг тадбиркорликка мойиллиги ва ишбилармонлик мотивациясининг йўналишлари ота-онадаги умумий ижтимоий установкалардан ташқари улардаги гендер установкаларга ҳам боғлиқлиги йигит ва қизлар тадбиркорлик хулқида ўзига хос шахслилик сифатларида намоён бўлиши, яъни, йигитларда муваффақиятга эришиш, ғамхўрлик кўрсатиш, агрессия, автономия каби сифатларда, қизларда эса онага тақлид туфайли аффиляция, тартиб интизомни афзал кўриш, устунликка интилиш, намойишкороналик, жозибалилик кабиларнинг яққолроқ намоён бўлиши билан боғлиқ эканлиги тасдиқланган;
оилавий бизнес тўғрисидаги тасаввурлар ва тадбиркорлик фаолияти мотивациясининг ёшлардаги шахслилик фазилатларидан ташқари унинг ўзига ва гендер установкаларига мос адекват муносабати характеридан келиб чиқиши илк маротаба ўз эмпирик тасдиғини топган, шунга мос тарзда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёшлардаги тадбиркорлик мотивациясига оилавий бизнес таъсирининг гендер хусусиятларини ўрганиш юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:  
ўспиринлик ёшидаги шахсларда тадбиркорлик фаолиятига нисбатан шаклланадиган установкаларнинг мазмуни, кучи ва даражаси унга таъсир қиладиган ижтимоий муҳитга, энг аввало, оила муҳитининг соғломлигига, ундаги шахслараро муносабатлар мазмуни билан тадбиркорлик йўналишининг уйғунлигига, ота-онанинг ибрат намунаси, авлодлараро касб ва ҳунарнинг ворислилик тенденциялари асосида шаклланган мотивацияларга, оилавий бизнеснинг фаолият тури сифатидаги самарадорлиги ва ҳар бир оила аъзосининг манфаатдорлик даражасига  боғлиқлигини асословчи таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 1-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Оила психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги  П-М-1б-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бўлғуси амалиётчи психологларнинг бўйича  касбий тайёргарлик даражаси сифат жиҳатдан такомиллаштирилган ва ўқув жараёнларини самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тадбиркорликни танлаган ёшлардаги мотивацион жиҳатларнинг барқарорлиги ҳамда уларнинг шахс сифатлари ҳамда хулқ мотивларида акс этиши натижасида намоён бўладиган шахслилик  фазилатлари (мақсад йўлида собитлик, кўмакни қабул қилиш, обрўлиларни тан олиш, эмпатия, аффилиация, ғамхўрлик кўрсатишга мойиллик кабилар) илк ўспиринларда тадбиркорликни танлашига боғлиқ эканлигини асословчи таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 1-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги  П-М-1б-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида бўлғуси психологларнинг оилавий тадбиркорлик бўйича  келгусидаги амалий фаолиятини самарали ташкил этиш имкониятларини оширишга хизмат қилган; 
оилада фарзандларнинг тадбиркорликка мойиллиги ва ишбилармонлик мотивациясининг йўналишлари ота-онадаги умумий ижтимоий установкалардан ташқари улардаги гендер установкаларга ҳам боғлиқлиги йигит ва қизлар тадбиркорлик хулқида ўзига хос шахслилик сифатларида намоён бўлиши, яъни, йигитларда муваффақиятга эришиш, ғамхўрлик кўрсатиш, агрессия, автономия каби сифатларда,   қизларда эса онага тақлид туфайли аффиляция, тартиб интизомни афзал кўриш, устунликка интилиш, намойишкороналик, жозибалилик кабиларнинг яққолроқ намоён бўлиши билан боғлиқ эканлигига доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 1-сонли буйруғига асосан  бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 5 февралдаги  П-М-1б-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида  бўлғуси психологларнинг тадбиркорлик мотивацияси бўйича позитив ижтимоий-иқтисодий қарашлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
оилавий бизнес тўғрисидаги тасаввурлар ва тадбиркорлик фаолияти мотивациясининг ёшлардаги шахслилик фазилатларидан ташқари унинг ўзига ва гендер установкаларига мос адекват муносабати характеридан келиб чиқиши юзасидан эмпирик тасдиқланган ва шунга мос тарзда ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 892-сонли буйруғига асосан 5230100 – иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5111000 - Касб таълими (иқтисодиёт), 5230200 - менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича), 5230400 - маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Педагогика. Психология” номли ўқув қўлланмадаги мавзулар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 892-сонли буйруғига асосан берилган 892-209-рақамли гувоҳнома). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бўлажак психологларнинг касбий тайёргарлигини сифат жиҳатдан такомиллаштириш имконияти яратилган ва ўқув услубий таъминоти маълумотлар базасини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish