Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанова Гулбахар Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий аудиторияларда рус тилини ўргатишда инновацион технологияларни  қўллаш ва уни такомиллаштириш», 13.00.02 – «Таълим тарбия назарияси ва методикаси» (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped1182.
Илмий раҳбари: Карлыбаева Гулмира Ермекбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар:  Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори; Тилегенов Аскарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий аудиторияда рус тилини ўқитишда инновацион технологияларни қўллаш ва уни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий аудитория талабаларининг ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари (когнитив, креатив) продуктив фаолиятни ташкил этишнинг интегративлик тамойилини касбий компетенциялар тизимига индуктив жорий этиш асосида аниқлаштирилган;  
миллий аудитория талабаларининг бўлажак касбий фаолияти самарадорлигини (ёрқин ифодаланган редукция, ривожланган флективлик, мураккаб орфография, қатъий орфографик ва пунктуацион меъёрларга мувофиқ келмайдиган тил ҳодисалари) таъминловчи касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш тамойиллари асосида такомиллаштирилган; 
миллий аудиториялардаги рус тили ўқитувчининг методик компетентлилиги (ахборот, коммуникатив, касбий) ривожлантириш омилларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
миллий аудиторияларда ўзаро ҳамкорлик муҳитини шакллантиришга йўналтирилган интерфаол методлар (WebQuest, интеллект-карта, турист ва гид) ўқув жараёнидаги мотивацион фаолият шаклларининг интеграциялашувига кўра такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миллий аудиторияда рус тилини ўргатишда инновацион технологияларни қўллаш ва уни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
миллий аудитория талабаларининг ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлиги ва мақбуллигини таъминлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари продуктив фаолиятни ташкил этишнинг интегративлик тамойилини касбий компетенциялар тизимига индуктив жорий этиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан педагогика таълим соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 89-03-2096-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар таълимда рус тили фани мазмуни касбий компетенциялар тизимига асосланган ҳолда ишлаб чиқишга хизмат қилган;
миллий аудитория талабаларининг бўлажак касбий фаолияти самарадорлигини таъминловчи касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш тамойиллари асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930309 рақамли «Қорақалпоқ фольклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи» ва И1-ХТ-0-17222 рақамли «Қорақалпоқ миллий менталитетининг ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 89-03-2096-сон маълумотномаси). Натижада миллий аудиторияда рус тилини ўқитишда инновацион технологиялардан  фойдаланиш ва уларни ўқув жараёнига қўллай билиш малакасини ривожлантиришга эришилган;
миллий аудиторияда рус тилини ўқитишда инновацион технологияларни қўллаш ва уни такомиллаштириш дидактик таъминотини (масофавий таълим контенти, когнитив топшириқлар, ўқув лойиҳалари) такомиллаштириш, талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини белгилашга хизмат қилувчи мустақил-ижодий фаолият жараёнларини тадқиқотчиликка доир компетенцияларга мувофиқ тизимлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ф1-ФА-0-13229 рақамли «Ҳозирги замон қорақалпоқ адабий тилида функционал сўз ясалиш» (2012-2016 йй.) лойиҳаси натижаларини амалиётга тадбиқ этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июндаги 89-03-2096-сон маълумотномаси). Натижада миллий аудитория талабаларининг рус тилини ўзлаштиришида илмий-назарий жиҳатдан асосланган ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish