Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Бекзод Абдирахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг аҳволи (1917-2017 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2. PhD/Tar87.
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Қодирова Мамлакат Мўминовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1917-2017 йилларда қоракўлчилик соҳасининг тарихий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Бухоро амирлигининг қоракўлчилик соҳасини дунёга ёйишдаги роли, Бухоро (ўзбек) қоракўли жаҳон мўйна бозорининг энг харидоргир маҳсулоти сифатида аукционлар (Санкт-Петербург, Лион, Лейпциг)да юқори баҳоланишига доир тарихий маълумотлар аниқланган; 
совет даврида қоракўлчилик соҳаси Ўзбекистон чорвачилигида давлат даромадининг асосий йўналишларидан бири бўлганлиги, “халқ селекцияси”нинг ноёб кашфиёти сифатида янги навлар (сур, кулранг) яратилганлиги, қоракўлчилик совхозлари ташкил этилиши, соҳа кадрларини тайёрлаш жараёни билан боғлиқ тарихий маълумотлар очиб берилган;
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қоракўлчилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, соҳанинг нотекис тараққиёти, чўл яйловларини сақлаш ва кўпайтириш, озуқабоп ўсимлик навларини яратиш, селекция-наслчилик саралаш ишларини яхшилаш, қоракўл қўйларининг янги завод типларини (“Бухорои–шариф”, “Тўрткўл”, “Нурота”, “Ўзбекистон”, “Сарибел”, “Авазчўл”, “Саржал” ва б.) яратиш йўли билан қимматбаҳо тери экспорти ҳажмини оширишга эришилиши натижасида валюта тушумининг яна бир йўналишини кенгайтириш имконияти яратилганлиги исботланган;
Ўзбекистонда қоракўлчилик фанида эришилган янги ютуқлар асосланиб, илк марта “зармалла” рангли қўй навининг яратилиши, асосан қимматбаҳо терида яссилашган қаламгулликни таъминлашга катта аҳамият берилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
1917-2017 йилларда Ўзбекистонда қоракўлчиликнинг аҳволи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда қоракўлчилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, соҳанинг нотекис тараққиёти, чўл яйловларини сақлаш ва кўпайтириш, озуқабоп ўсимлик навларини яратиш, селекция-наслчилик саралаш ишларига оид маълумотлардан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган 2007-2011 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф8-211 ¬ “ХХ аср Ўзбекистон маданияти тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-528-сон маълумотномаси). Бунда Ўзбекистонда чорвачилик соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлиги, селекция-наслчилик ишларини яхшилаш каби иқтисодий аҳамиятдаги маълумотлар аниқланган; 
Бухоро амирлигининг қоракўлчилик соҳасини дунёга ёйишдаги роли, Бухоро (ўзбек) қоракўли жаҳон мўйна бозорининг энг харидоргир маҳсулоти сифатида аукционларда юқори баҳоланишига доир илмий хулосалардан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган (2007-2011 йиллар) ОТ-Ф8-211 рақамли “XX аср Ўзбекистон маданияти тарихи” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 февралдаги 89-03-528-сон маълумотномаси). Бу таълим жараёнида ёшларнинг XIX-XX асрлар Ўзбекистон тарихида чорвачилик, хусусан, қоракўлчилик соҳаси аҳволи ва ривожи билан боғлиқ холис билимлар олишига хизмат қилган;
совет даврида қоракўлчилик соҳаси Ўзбекистон чорвачилигида давлат даромадининг асосий йўналишларидан бири бўлганлиги, “халқ селекцияси”нинг ноёб кашфиёти сифатида янги навлар (сур, кулранг) яратилганлиги, қоракўлчилик совхозлари ташкил этилиши, соҳа кадрларини тайёрлаш жараёнига оид маълумотлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилоят телевидениесида “Қашқадарё ахбороти” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК 02-15/353-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш бўйича давлат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар моҳиятини аҳолига етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish