Sayt test rejimida ishlamoqda

Гальперин Леонид Владимировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пайванд чоқлар характеристикасини ошириш мақсадида маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, целлюлоза типидаги электродлар қопламаларини тайёрлаш технологияси», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1585.
Илмий раҳбар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.04.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Сулейман Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси минерал ва органик хом ашё базасида целюлоза туридаги электрод қопламасининг шлак асосини ва ёйли дастакли пайвандлаш электродларини ишлаб чиқариш технологиясини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хом ашё базаси материаллари асосида олинган целюлоза туридаги пайвандлаш электродларининг шлак аосининг оптималлашган таркиби ишлаб чиқилган;
целюлоза туридаги электрод қопламаларининг органик ва минерал хом ашёлардан ишлаб чиқилган газ ҳосил қилувчи компонентларининг таркиби ишлаб чиқилган; 
целюлоза туридаги пайвандлаш электродларини ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;
пайвандлаш материаллари учун яроқли бўлган компонентлар сифатида мармар ва каолиннинг кимёвий таркиби ўрганилиб целюлоза туридаги ёйли дастакли пайвандлаш учун электродларнинг қопламасининг таркиби ишлаб чиқилган;
электрод қопламалари шихтасинининг газ ҳосил қилувчи  компонентларининг классификацион схемаси ишлаб чиқилган;
маҳаллий органик ва минерал хом ашёлар асосида (Ca, Si, Ti оксидлар) нометалл тизимнинг фазалар тенглиги диаграммасидан фойдаланиб целюлоза туридаги электродлар қопламасининг композиция вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хом ашёлардан тайёрланадиган целюлоза туридаги қопламали электродларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хом ашё базаси материаллари асосида олинган целюлоза туридаги пайвандлаш электродларининг шлак аосининг оптималлашган таркиби МЧЖ ҚК “Тошкент труба заводи” корхонасида жорий этилган («Узмонтажмахсус қўрилиш» АЖнинг 2020 йил 16 июндаги 01-192/01-01-сон маълумотномаси). Натижада, пайванд чокнинг мустахкамлик чегараси 12-15%га оширишга эришилган;
целюлоза туридаги электрод қопламаларининг органик ва минерал хом ашёлардан ишлаб чиқилган газ ҳосил қилувчи компонентларининг таркиби МЧЖ ҚК “Тошкент труба заводи” корхонасида жорий этилган («Узмонтажмахсус қўрилиш» АЖнинг 2020 йил 16 июндаги 01-192/01-01-сон маълумотномаси). Натижада, калций карбонати ва целюлозадан комплекс фойдаланилганиги хисобига пайванд чок металлида азот миқдорини 10-12% га камайтиришга эришилган;  
целюлоза туридаги пайвандлаш электродларини ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси МЧЖ ҚК “Тошкент труба заводи” корхонасида жорий этилган («Узмонтажмахсус қўрилиш» АЖнинг 2020 йил 16 июндаги 01-192/01-01-сон маълумотномаси).  Натижада, эриш чуқурлиги ошган ва пайванд чок металлида нуқсонлар миқдори 8-10% га камайтиришга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish