Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужанова Озода Тожиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVI-XVIII асрлар рус иш юритиш ёдгорликларида шарқий экзотизимлар”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD /Fil 972.
Илмий раҳбар: Қулмаматов Дўсмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович,  филология фанлари доктори, профессор; Эсанов Уктам Жабборович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XVI-XVIII асрлар рус дипломатик ёдгорликлари матнларида қўлланилган шарқона экзотик лексемаларни фонетик-морфологик ва лексик-семантик аспектда комплекс ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус тилшунослигида экзотизм масаласини ўрганиш борасида илмий адабиётлар таҳлил этилиб, шарқона экзотизмларни тадқиқ қилиш учун XVI-XVIII асрлар рус расмий ёдгорликлари муҳим лингвистик манба эканлиги исботлаган; 
рус тилининг тарихий луғатларида ўз аксини топмаган, рус тарихий лексикологик манбаларида изоҳлари қайд этилмаган шарқона экзотизмлар маъносининг торайиши ва кенгайиши билан боғлиқ семантик ўзгаришлар очиб берилган; 
XVI-XVIII асрлар рус расмий ёдгорликлари матнларида қўлланилган  шарқона экзотизмларнинг лексик-семантик гуруҳлари ва этимологияси аниқланган;
шарқона экзолексемаларнинг XVI-XVIII асрлар рус ёзма расмий ёдгорликлари матнларида фонетик, морфологик ва семантик жиҳатдан мослашуви далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
лексикология, морфология ва маданиятлараро коммуникацияни далилловчи илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ИДТ-1-07 рақамли «Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  10 августдаги 89–03–2762-сон маълумотномаси). Натижада XVI-XVIII аср рус тили луғат қатламига  кириб келган шарқ тилларига оид экзотизмларни маъноси, вақтини ойдинлаштириш, уларнинг рус расмий ёзма ёдгорликлари матнларида, лексикографик манбаларда қайд этилишини аниқлаш имконини берган;
шарқ тилларига оид экзотизмларнинг лексик-семантик хусусиятлари ва этимологияси тўғрисидаги илмий маълумотлардан  Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган OT-F1-69 рақамли "Санкт-Петербург қўлёзмалар институти ва Тошкент давлат шарқшунослик институтининг Шарқ қўлёзмалар марказида сақланаётган Хоразм адабий манбаларини комплекс ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 августдаги 89–03–2762-сон маълумотномаси). Натижада адабий манбалар матнини таҳлил қилишда ўқувчиларнинг мустақил фикрлашга доир билимларини оширишга хизмат қилган;
тадқиқотнинг рус-мўғул, рус-xитой, рус-Ўрта Осиё алоқаларига оид рус расмий ёзма ёдгорликларинининг фонетик, лексик ва грамматик жиҳатларини акс эттирувчи манбаларини муомалага киритиш ва ўрганиш бўйича олинган натижаларидан Сурхондарё вилояти рус маданияти маркази томонидан ташкил этилган “Россиянинг Шарқ билан маданий ва дипломатик алоқалари” мавзусидаги анжуман дастурини ва материалларини  тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Рус маданияти марказининг 2020 йил 22 январдаги 02-12-сон гувоҳномаси). Натижада  XVI-XVIII асрлардаги рус расмий ёзма ёдгорликларини ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар мазкур соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини бойитишга  хизмат қилган; 
Россиянинг Шарқ билан алоқаларини акс эттирувчи XVI-XVIII aсрлардаги рус расмий ёзма ёдгорликларининг илмий материалларидан “Ишонч” телеканалида намойиш этилган “Фаннинг ёшлар тарбиясидаги роли” телекўрсатувида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпаниясининг 2019 йил 18 ноябрдаги 297-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish