Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдикаримова Сайёра Сапаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий ўзбек оиласи этноанъаналарида трансформация жараёнлари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal312.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Ҳусаинова Абира Амановна фалсафа фанлари доктори, профессор, Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек оиласи этноанъаналарининг функционал хусусиятларини, оилавий муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни ва трансформация жараёнларини ўрганишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этноанъаналарнинг оила институтининг шаклланиши, тузилиши, синхрон (қариндошлар яқинлиги) ва диахрон (икки ва ва ундан кўп авлодлар ўртасидаги) алоқаларга таъсири аниқ социологик кузатувлар билан асосланган;
ўзбек оилаларида этноанъаналарга таянишнинг миллий хусусиятлари уларнинг оиладаги ўзаро ҳурмат, аҳиллилик ва инсонпарварлик каби қадриятларларга интегратив, когнитив, функционал ва регулятив таъсири кўрсатилган;
ўзбек оиласидаги этноанъаналарига ахлоқий императивлик, бошқарувчанлик, креативлик ва дидактив таъсир хослиги, уларнинг оилавий муносабатларда алоҳида ўрин тутиши очиб берилган;
замонавий ўзбек оиласи этноанъналарида, турмуш тарзи, диахрон ва синхрон алоқалари, ижтимоий-тарбиявий функцияларида кечаётган трансформацион ўзгаришларнинг моҳияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Замонавий ўзбек  оиласи  этноанъаналарида трансформация жараёнларига оид илмий натижалар асосида:
этноанъаналарнинг оила институтининг шаклланиши, тузилиши, синхрон (қариндошлар яқинлиги) ва диахрон (икки ва ва ундан кўп авлодлар ўртасидаги) алоқаларга таъсирига доир таклиф ва тавсияларидан Хоразм вилояти хотин-қизларни қўллаб-қувватловчи “Ҳамдард” аёллар марказининг 2017-2019 йилларга мўлжалланган “Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги банд бўлмаган ёшлар ўртасида СПИД эпидемиясига  ва наркоманияга қарши курашни қўллаб-қувватлаш, уни ижтимоий ҳаётга интеграция қилишда ижтимоий шериклик” номли 52-02/318-сон грант лойиҳасининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг  2019 йил 19 октябрдаги 18/1-806-сон маълумотномаси). Натижада Урганч шаҳридаги уюшмаган ёшлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида  ижтимоий муҳитни яхшилашга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ичкиликбозликни олдини олишга, ОИТС эпидемиясини  камайтиришга хизмат қилган;
ўзбек оилаларида этноанъаналарга таянишнинг миллий хусусиятлари уларнинг оиладаги ўзаро ҳурмат, аҳиллилик ва инсонпарварлик каби қадриятларларга интегратив, когнитив, функционал ва регулятив таъсирига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари Қўмитасининг “Хотин қизлар ва эркак  учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-боби, “Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасидаги хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги 24-моддаси, “Уй меҳнатини бажаришда тенг  муносабатлар кафолатлари” тўғрисидаги 25-моддаси, шунингдек “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари тўғрисида”ги 12-моддаларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари Қўмитасининг  2019 йил 22 майдаги 09-14/934/1-сон маълумотномаси). Натижада, Республикамизда оилавий муносабатларни тартибга солиб турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва қабул қилинаётган  қонунларнинг амалий аҳамиятини янада самарали бўлишига хизмат қилган;
ўзбек оиласидаги этноанъаналарига ахлоқий императивлик, бошқарувчанлик, креативлик ва дидактив таъсир хослиги, уларнинг оилавий муносабатларда алоҳида ўрин тутишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари Қўмитаси қонун ижодкорлиги фаолиятида, хусусан “Ўзбекиетон  Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қушимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ҳамда бошқа турли қарор ва тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари Қўмитасининг 2019 йил 22 майдаги 09-14/934-сон маълумотномаси). Натижада, Парламент сўрови, таълим соҳаси ходимлари билан, талабалар ҳамда Маҳалла фонди вакиллари билан бўлаётган учрашувларда, кўплаб фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ечиш жараёнларига хизмат қилган; 
замонавий ўзбек оиласи этноанъналарида, турмуш тарзи, диахрон ва синхрон алоқалари, ижтимоий-тарбиявий функцияларида кечаётган трансформацион ўзгаришларнинг моҳиятига оид амалий-назарий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан  2019 йил 10 октябрь куни “Замонавий намунали оила моделини тарғиб этиш” йўналишида ўтказилган “Ибратли оила” танлови дастури сценарийсини ишлаб чиқишда ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 11 октябрдаги 01/2047-19 сонли маълумотномаси). Натижада, республикамиздаги оилаларнинг маънавий-руҳий мўтадиллигини, мувозанатини таъминлашга, оилавий низоларни олдини олиш, муаммоларни бартараф этишга эришилган ва уларнинг ечимини топишга самарали таъсир қилган ҳамда асосий манба бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish