Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Бегзодбек Холдаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек реклама лингвистикаси: назария ва амалиёт», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.I.PhD/Fil.446.
Илмий раҳбар: Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Мирзоҳидова Муяссар Инамжановна, филология фанлари доктори, профессор; Зухра Акбарова, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўзбек тили реклама матни ва реклама дискурси жозибадорлиги ва таъсирчанлигини, адресат онгида бевосита ва билвосита синтезлашувини таъминловчи тил бирликларининг коммуникатив ва лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХI асрда юзага келган ижтимоий воқелик таъсирида шаклланган ўзбек тилидаги рекламаларнинг таснифланиши ва турларга ажратиш назарияси таҳлил қилинган, реклама турлари биринчи марта таснифланган; реклама матни институционал дискурснинг бир тури сифатида талқин қилинди ва реклама дискурсининг асосий хусусиятлари тавсифланган;
рeклама ва эълонларнинг фарқланиши, рeкламага “оммавий маданият”нинг таъсири масаласи тадқиқ этилган ва  реклама лисоний матнининг таркибий қисмлари (сарлавҳа, слоган, ктематоним) тавсифланган;
ўзбек тили реклама матнидаги турли хил  – фонетик (аллитерация, ассонанс), лексик (неологизм, метафора, метонимия, синекдоха, персонификация), синтактик (конверсия, синтактик адективация) воситаларнинг реклама таъсирчанлиги, ўзига хослигини таъминлашдаги ўрни ёрқинлаштирилган;
гапнинг ифода мақсадига ва тузилишига кўра  турларининг реклама матнидаги услубий  имкониятлари ва реклама матнининг асосий ва иккиламчи коммуникатив функциялари таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек реклама лингвистикасининг назарий ва амалий жиҳатлари  тадқиқи натижалари асосида:
мазкур диссертация материаллари ва натижаларидан Андижон давлат университетида бажарилган 2017-2020 йилларга мўлжалланган “ОТ-Ф1-18 Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги фундаментал лойиҳада татбиқий тилшуносликнинг ўта долзарб ва кам тадқиқ этилган соҳаси реклама лингвистикаси борасидаги дунёдаги тажрибаларни жамлашда, реклама турлари ва хусусиятлари, рекламага ёндош ҳодисалар тадқиқида, турли социологик гуруҳларнинг реклама қабулловидаги ўзига хосликларни аниқлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 89-03-4310 сонли маълумотномаси). Натижада реклама компонентлари ва психолингвистик хусусиятларини ўрганишга  хизмат қилувчи қонуниятлар далилланган; 
тадқиқотдаги реклама матнининг коммуникатив-прагматик хусусиятлари, реклама дискурсининг асосий хусусиятлари, реклама матнларини коммуникатив-прагматик йўналтиришда тил воситаларининг роли, реклама матнида тил ҳодисалари ва экспрессив услубларнинг шаклланиши ҳақидаги назарий қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалида намойиш қилинган “Global medical sentr” клиникаси ва “BIO-SUT” сут маҳсулотларининг реклама маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланилди(Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг 2020  йил 1 июлдаги 02.10.316-сон маълумотномаси). Натижада ушбу реклама маҳсулотларининг лисоний таъсирчанлиги оширилган;
тадқиқотнинг  реклама матнларида бадиий тасвир воситаларнинг қўлланилиши билан боғлиқ масалалар бораси натижаларидан  Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг аъзолари – “Идрок” МЧЖ, “Sabina savdo elit” МЧЖ, “Oydin Yo’l durdonasi” МЧЖ, “Oltinko’l naslli parranda” МЧЖнинг реклама маҳсулотини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2020  йил  1 июндаги 164-0620-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек рекламасига илмий ёндашиш таъминланган ва таъсир кучи оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish