Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпўлатов Азамат Меҳмоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Морфологик воситаларнинг прагматик аспекти», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2020.2. PhD/Fil 1204.
Илмий раҳбар: Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Мирзоҳидова Муяссар Инамжановна, филология фанлари доктори, профессор; Нурмонова Дилфуза Абдулҳамидовна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: тилнинг морфологик структурасида  прагматик жараённинг ўзига хос ўрнини белгилаш,  феъл туркуми доирасида ва унинг турли категориялари мисолида унинг амал қилиш табиатини очиш, шу асосда морфопрагматиканинг нутқий универсал – гетероген ҳодиса эканлигини кўрсатиш, прагмастилистик сатҳ доирасида морфологик белгили бирликларнинг имконият даражасини белгилаш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оламнинг лисоний манзараси ва тил қурилиши  тилнинг морфологик типи билан боғлиқлиги очиб берилган, ўзбек тилининг синтетик табиати унинг прагматик тавсифида айнан морфологик шакллар етакчилигини шартлаши феъл сўз туркуми мисолида исботланган;
феъллар прагмастилистик талқин асосида тадқиқ қилиниши асносида феъл сўз туркумидан англашиладиган  прагматик хусусиятлар мисоллар ёрдамида ойдинлаштирилган, феъл сўз туркуми доирасида пресуппозициянинг вужудга келиши аниқлаштирилган, феъл шакллари транспозициясининг прагматик ва стилистик имкониятлари таҳлил қилинган;
феълнинг грамматик категориялари доирасида прагматик маънолар таҳлил қилинган: ҳаракат тарзи феълларининг прагмастилистик имкониятлари мисоллар асосида далилланган ва шахс-сон категорияси доирасида илк бор морфонологик ҳодисалар кузатилган;
ХХI асрга келиб, сўзлашув услубининг ҳам ёзма шакли пайдо бўлганлиги, феълларда сленглашув ҳодисаси илк бор тадқиқ қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Морфологик воситаларнинг прагматик аспекти тадқиқоти бўйича илмий натижалари асосида:
ўзбек тилида прагматик тус берувчи морфологик воситаларнинг ўзига хосликларини аниқлаш, нутқнинг турли кўринишларида тусни юзага чиқарувчи воситаларнинг ўзига хос жиҳатлари, нутқни ташкиллаштириш ҳамда тушунишда прагматиканинг ўрнини аниқлаш ва баҳолаш, мулоқотнинг коммуникатив самарадорлигини таъминлаш борасидаги қарашларни шакллантиришга оид илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2012-2014 йилларда бажарилган  ИТД-1-57 рақамли  “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 августдаги 89-03-2748-сон маълумотномаси). Натижада юқорида кўрсатилган амалий лойиҳа ўзбек тили морфологик воситаларининг прагматик жиҳатларига оид хулосалар билан бойитилган;
ўзбек тилида прагматика ифодаловчи морфологик воситалар орқали нутқ психолингвистик тусининг ўзгаришидаги ўзига хосликларни аниқлаш, тилнинг морфологик сатҳига мансуб гап воситаларнинг ўзига хос прагматик жиҳатларининг нутқни яратиш ва қабул қилишга таъсирини баҳолаш, турли табақа вакилларининг нутқнинг психологик тусини шакллантиришдаги морфологик воситалардан фойдаланишдаги ўзига хос жиҳатларини аниқлашга доир илмий-назарий хулосалардан Андижон давлат университетида  2015-2017 йилларда бажарилган  А-1-39 рақамли “Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 августдаги 89-03-2748-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида прагмалингвистик ва психолингвистик таҳлилдан фойдаланиш борасидаги тавсиялар юзага келган;
оммавий ахборот воситаларида морфологик воситаларнинг прагмалингвистик жиҳатлари ҳақидаги хулосалардан Фарғона вилояти телерадиокомпанияси “Фарғона МТРК”сининг “Online leksiya” теледастурида 2020 йил 18 май ва 21 май кунлари эфирга узатилган кўрсатувни тайёрлашда (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 18 июндаги 143-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада ушбу телекўрсатув материаллари мазмунан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish