Sayt test rejimida ishlamoqda

Аброров Сирожиддин Зухриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда сукук – исломий қимматли қоғозларни жорий этиш истиқболлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt941.
Илмий раҳбар: Валиев Бобур Батирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда сукук – исломий қимматли қоғозларни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сукукни янги молиявий инструмент сифатида жорий қилишнинг илғор хорижий тажрибага асосланган устувор вазифаларини акс эттирувчи конструктив босқичлари ишлаб чиқилган;
“сукук” иқтисодий категориясини унинг генезиси, концептуал тамойиллари, типологиясини ҳисобга олган ҳолда ушбу инструментни оддий акция ва облигациялардан фарқли равишда алоҳида турдаги қимматли қоғоз сифатида белгилаш таклиф этилган;
молиявий секторлар ўртасидаги рақобатнинг таъминланиши ва фойдаланилмаётган жамғармаларнинг инвестицияга трансформацияланиши орқали сукук ривожланишининг иқтисодиётга ижобий таъсири асосланган; 
рискнинг мавжудлиги, фаолият натижасида кўриладиган фойдага манфаатдор бўлиш ва кўпчиликнинг манфаати бир кишининг манфаатидан устунлиги хусусиятларини очиб бериш орқали Ўзбекистонда сукук инструментидан мушорака, мудораба, муробаҳа, салам, истисно ҳамда ижара келишувлари тамойиллари асосида фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сукукларни Ўзбекистон фонд бозорига жорий қилиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
сукукни янги молиявий инструмент сифатида жорий қилишнинг илғор хорижий тажрибага асосланган устувор вазифаларини акс эттирувчи конструктив босқичлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган Стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 5 февралдаги 01-02/06-176-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фонд бозоридаги инструментлар турларининг диверсификация қилиниши ва бозор қулайлигининг ортишига хизмат қилган;
“сукук” иқтисодий категориясини унинг генезиси, концептуал тамойиллари, типологиясини ҳисобга олган ҳолда ушбу инструментни оддий акция ва облигациялардан фарқли равишда алоҳида турдаги қимматли қоғоз сифатида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 04/20-сон буйруғи асосида “сукук” тушунчасига изоҳ тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йил 14 январдаги 53/04-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши сукукнинг таърифи Ўзбекистон қонунчилигида ўз ифодасини топишига имконият яратган;
молиявий секторлар ўртасидаги рақобатнинг таъминланиши ва фойдаланилмаётган жамғармаларнинг инвестицияга трансформацияланиши орқали сукук ривожланишининг иқтисодиётга ижобий таъсири бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 04/20-сон буйруғи асосида янги молиявий инструментларни жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 14 январдаги 53/04-20-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида мамлакат иқтисодиётига сукук инструментини жорий этишнинг ижобий жиҳатлари асосланган;
рискнинг мавжудлиги, фаолият натижасида кўриладиган фойдага манфаатдор бўлиш ва кўпчиликнинг манфаати бир кишининг манфаатидан устунлиги хусусиятларини очиб бериш орқали Ўзбекистонда сукук инструментидан мушорака, мудораба, муробаҳа, салам, истисно ҳамда ижара келишувлари тамойиллари асосида фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 04/20-сон буйруғи асосида янги молиявий инструментларни жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 14 январдаги 53/04-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида сукукни жорий қилишда ҳукумат томонидан устувор йўналишларни белгилаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish