Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримжонова Мунаввар Ибрагимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Божхона хизмати ходимлари меҳнати ва унга ҳақ тўлаш ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1376.
Илмий раҳбар: Туйчиев Алишер Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019. I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона хизмати ходимлари меҳнати ва унга ҳақ тўлаш ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона хизмати ходимлари меҳнати ва унга ҳақ тўлаш ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
божхона хизмати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларини ҳужжатлаштириш ва уларни  ҳисобот шаклларида акс эттирилиши давлат бюджети, махсус, ривожлантириш ҳамда ягона жамғармалардан молиялаштириш манбаларига мувофиқлаштирилган;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари таркибидаги  илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларига илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳақ тўлаш тартибини белгилаш таклиф этилган;
божхона институти ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи мутахассисларни божхона хизмати фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай шаклида кўп йиллик меҳнат стажи ва  амалий тажрибаларини ҳисобга олиш таклиф этилган;
мукофот пулларини белгилашда хизмат фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг натижалари асосида аниқланган коэффициентлар бўйича берилган тақдимномалар асосида ҳисоблаш ва уни тўлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Божхона хизмати ходимлари меҳнати ва унга ҳақ тўлаш ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
божхона хизмати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда лавозим маошларини ҳужжатлаштириш ва уларни ҳисобот шаклларида акс эттирилиши давлат бюджети, махсус, ривожлантириш ҳамда ягона жамғармалардан молиялаштириш манбаларига мувофиқлаштириш бўйича таклифи Давлат божхона қўмитасининг 11-сон буйруғи билан тасдиқланган «Божхона институтининг коллегиал органи ишини ташкил этиш бўйича тартиб»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 04-05/3-01553-сон маълумотномаси). Натижада, божхона хизмати ходимларига қўшимча ҳақларни тўғри белгилаш ва тўлаш бўйича коллегиал орган ишини ташкил этишда фойдаланилган, бухгалтерия ҳисобида меҳнатга ҳақ тўлашнинг молиявий маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги таъминланган ва илмий салоҳият даражаси 6 фоиз ошишига эришилган.
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари таркибидаги илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган аниқ ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳақ тўлаш тартибини белгилаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 1030-сонли «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга  қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарорни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 05-24/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида Давлат божхона қўмитаси таркибий тузилмаларидаги илмий даражага эга ходимларга ҳам қўшимча ҳақ тўлаш имкони таъминланган;
божхона институти ўқув жараёнига жалб қилинадиган илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи мутахассисларни божхона хизмати фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг соатбай шаклида кўп йиллик меҳнат стажи ва амалий тажрибаларини ҳисобга олиш бўйича таклифи Давлат божхона қўмитасининг 96-сон буйруғи асосида Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, ўқув жараёнига жалб қилинган тажрибали амалиётчи мутахассислар ва ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш жараёнида фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 28 декабрдаги 05-05/13-11102-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ўқув жараёнига жалб қилинган божхона органларида хизмат олиб бораётган тажрибали амалиётчи мутахассис-экспертларга бухгалтерия ҳисобида тўғри ва аниқ соатбай ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилган, тизим учун профессионал кадрлар тайёрлашга эришилган, унинг самарали механизмлари яратилган;
мукофот пулларини белгилашда хизмат фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг натижалари асосида аниқланган коэффициентлар бўйича берилган тақдимномалар асосида ҳисоблаш ва уни тўлаш бўйича таклифи Давлат божхона қўмитаси Божхона институти томонидан 49-сон буйруғи асосида ходимларга чорак ва йил якунлари бўйича раҳбарият томонидан берилган тақдимномалар асосида мукофот пулларини белгилаш ва тўлаш жараёнида фойдаланилган (Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг 2020 йил 9 мартдаги 01-17/22-0538-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий этилиши натижасида мукофот пулларини инсон омили иштирокисиз автоматлаштирилган тарзда аниқланган коэффициентлар асосида белгилаш амалга оширилган, маълумотлар олишда вақт тежалган ва тўлиқ шаффофлик таъминланган ҳамда Республика бюджети маблағлари 2,4 фоизга ва махсус жамғарма маблағлари 3,7 фоизга тежалган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish