Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджиев Аюбхон Бахтиёрхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқ таълими тизимида раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни бошқариш самарадорлигини ошириш (умумтаълим мактаб директорлари мисолида)”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1870.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукриддин Илясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Ташкенбаев Улугбек Негматович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ибраймов Аскар Есбосынович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими тизими раҳбар ходимлари малакасини оширишни бошқариш механизмларини такомиллаштириш орқали улар фаолиятининг самарадорлигини таъминлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб директорларининг малака оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизми улардаги коммуникатив, ўзини-ўзи ривожлантириш ҳамда бошқарув компетенцияларини ўзини-ўзи баҳолаш ва эксперт баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
мактаб директорларининг уч йилда бир маротаба малака ошириш даврийлигига асосланган тизимини натижалари жамлаб бориладиган анъанавий, муаммоли, мақсадли курслар ҳамда муқобил шаклларига асосланган бошқарув компетентлигини узлуксиз ривожлантириш тизимига трансформация қилиш модели ишлаб чиқилган;
мактаб директорларининг малака ошириш таълими мазмунини шакллантириш механизми иш берувчининг буюртмалари, ўқитувчиларининг директор фаолиятига берган баҳолари, назорат қилувчи органларнинг тақдимномалари ва мактаб кузатув кенгашининг тавсияларини таҳлил қилиш асосида ўқув модулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака оширишини ташкил этиш механизми уларга ўз компетентлиги даражасини диагностика қилиш натижасида аниқланган эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўқув модулларини ва ўқиш муддатларини танлаш асосида индивидуал малака ошириш траекториясини шакллантириш имкониятини яратиб бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
халқ таълими тизимида раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни бошқариш самарадорлигини ошириш  бўйича олинган илмий натижалари асосида:
мактаб директорларининг малака оширишга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш механизми улардаги коммуникатив, ўзини-ўзи ривожлантириш ҳамда бошқарув компетенцияларини ўзини-ўзи баҳолаш ва эксперт баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги 396-сон буйруғи билан тасдиқланган “Сирдарё вилояти умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари режаси” ҳамда “Умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширишда тизим масъул ходимларининг асосий вазифалари бўйича тавсиянома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ХТВнинг 2020 йил 22 октябрдаги 02-02/4-923-сонли маълумотномаси). Натижада, мактаб директорларининг малака ошириш таълимини ташкил қилиш ва унинг мазмунини шакллантиришнинг эҳтиёжларга асосланган ҳолда ташкил этиш механизми йўлга қўйилган;
мактаб директорларининг натижалари жамлаб бориладиган анъанавий, муаммоли, мақсадли  курслар ҳамда малака оширишнинг муқобил шаклларига асосланган бошқарув компетентлигини узлуксиз ривожлантириш моделини жорий этиш бўйича таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 апрелдаги 110-сон буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимларининг онлайн ва офлайн шаклларда масофадан малака оширишини ташкил этиш бўйича муваққат йўриқнома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ХТВнинг 2020 йил 22 октябрдаги 02-02/4-923-сонли маълумотномаси). Натижада, халқ таълими тизимида раҳбар ва педагог ходимларни масофадан онлайн ва офлайн шаклларда ўқитиш йўлга қўйилган;
мактаб директорлари малакасини ошириш таълими мазмунини шакллантириш механизмини иш берувчининг буюртмалари, ички ва ташқи назорат ҳамда сўровномалар натижалари асосида ўқув модулларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 17 августдаги 188-сон буйруғи билан тасдиқланган “Олий педагогик маълумотли кадрларни турдош мутахассисликка касбий қайта тайёрлашнинг намунавий йўналишлари” ҳамда “Олий маълумотли нопедагог кадрларни педагогик қайта тайёрлашнинг намунавий йўналишлари”, шунингдек, мазкур йўналишларда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш таълими мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ХТВнинг 2020 йил 22 октябрдаги 02-02/4-923-сонли маълумотномаси). Натижада, халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлашни ташкил этишнинг янги тартиби, 26 та ўқув режа ва 32 та дастурлари ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган;
мактаб директорларининг эҳтиёжларга асосланган малака оширишини ташкил этиш механизмини ўқитишнинг кредит-модул тизими ҳамда узлуксиз таълим тизимини жорий этиш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан regulation.gov.uz порталида эълон қилинган ID 9467-рақамли Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида” қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (ХТВнинг 2020 йил 22 октябрдаги 02-02/4-923-сонли маълумотномаси). Мазкур қарор халқ таълими ходимларининг малака ошириш тизимини доимий равишда малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз малака ошириш тизимига трансформация қилиш имкониятини яратади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish