Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадрекова Алмаз Кудьяровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2020.4.PhD/Ped1068.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Жамолдинова Одинахон Расуловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Муҳаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг педагогик механизмларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган ҳуқуқий таълим мазмунини дидактик жиҳатдан такомиллаштириш асосида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларда бола ҳуқуқларига оид тушунчаларни ривожлаштириш босқичлари ҳамда технологик аспектлари (интерактив, диалогик, ҳамкорликда ўқитиш, ахборот технологиялари)  аниқланган; 
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида бола ҳуқуқларига оид билимларнинг шаклланганлик даражасини белгиловчи индикаторлар аниқланган  ҳамда «Street law» лойиҳаси  доирасида  мактаб етакчиларининг  ўз тенгдошлари ўртасида бола ҳуқуқларига оид билимларни тарғиб қилишга қаратилган волонтёрлик фаолияти самарадорлиги баҳоланган; 
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг бола ҳуқуқларига доир билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш  ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳуқуқий-педагогик вазиятларни моделлаштириш, казусли вазиятлар ва инновацион технологияларнинг самарадорлиги аниқланган; 
боланинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадларига эришишни  баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали  ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг  вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни янада оширишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Умумий ўрта таълим мактабларида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг механизмларини такомил¬лаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларда бола ҳуқуқларига оид тушунчаларни ривожлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан таълим муассасаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича тарғибот тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирли¬ги¬нинг 2020 йил 29 июлдаги 06-06/4-2351-сон маълумотномаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 8/3-228/8-сон маъ¬лумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида бола ҳуқуқларига доир билим, кўникма ва малакаларининг шаклланишига шунингдек, бола ҳуқуқларининг қонуний кафолатларини таъминлашда дав¬лат ва жамоат ташкилотларининг самарали ҳамкорлигига эришилган; 
“Street Law” лойиҳаси доирасида мактаб етакчиларининг ўз тенг¬дош¬лари орасида бола ҳуқуқларига оид билимларни тарғиб қилишга қара¬тилган волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик пала¬таси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзи¬ни ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2020 йил 14 январдаги 05/1-09-03-сон маълумотномаси). Натижада, ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини, уларнинг соғлиғига ҳамда ахлоқий ривожланишига зарар етказмаган ва ўқув жараёнини бузмаган ҳолда амалга оширишининг ҳуқуқий асослари яратилган; 
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда ҳуқуқий-педагогик вазиятларни моделлаштириш, казусли вазият¬лар ва инновацион технологияларни қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан A-1-064-рақамли “Ўзбекистонда болалар фаровонлигини таъмин¬лашни модернизация қилишнинг педагогик технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирли¬ги¬нинг 2020 йил 29 июлдаги 06-06/4-2351-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 16 январдаги 04-13/196-сонли маълумот¬но¬ма¬си). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, маҳалий ва ҳудудий Сардорлар кенгаши, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари фаолиятининг самарадорлигига эришилган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи дастурлари такомиллаштирилган;
болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадларига эришишни баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини янада оширишнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодек¬сига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш туғрисида”ги Ўзбекистон Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таъ-лим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2018 йил 6 августдаги 04/5-05-116-сон маълумотномаси). Натижада, қабул қилинган қонун ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги  мажбуриятларини янада оширишга, вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларни содир этишнинг олдини олишга, уларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларининг ҳимоясини кенгайтиришга, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish