Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурумбетова Садоқат Аллаяровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трасологик экспертизалар ўтказишни такомиллаштириш», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu169.
Илмий рахбар: Маматқулов Тўлқин Бойхўрозович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, доцент;  Қулматов Шароф Асадович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  трасологик экспертизаларни ўтказишни такомиллаштиришга хизмат қилувчи таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терговга қадар текширув босқичида экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек унга ёхуд унинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали уни ёлғон хулоса беришга мажбур қилиш ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик белгилаш зарурати асослантирилган;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг экспертиза (шу жумладан, трасологик) тайинлаш ҳақидаги қарори терговга қадар текширув босқичида экспертиза ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланиши исботланган;
сифатли ва мақбул далилларни тўплаш самарадорлигини ошириш учун қонун ҳужжатларида давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан амалга оширилган суд экспертизаси (шу жумладан, трасологик) хулосаси бўйича қўшимча, қайта, комиссиявий ва комплекс суд экспертизаларининг нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ҳам ўтказилиши мумкинлигини белгилаш зарурати ва афзалликлари асослантирилган;
тадқиқот учун тақдим этилган объектларнинг шикастланиши (бузилиши) ёки сарфланиши талаб этиладиган ҳолларда, бундай ҳолат юзасидан экспертиза тайинлаган орган (мансабдор шахс)ни огоҳлантириш шарти ва тартибини идоравий ҳужжатларда белгилаш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Трасологик экспертизалар ўтказишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
терговга қадар текширув босқичида экспертнинг била туриб ёлғон хулоса бериши ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек унга ёхуд унинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали уни ёлғон хулоса беришга мажбур қилиш ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-542-сон Қонунининг 25-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 19 февралдаги 06/1-06/498-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши экспертларнинг экспертиза хулосаларини тўғри бериш борасидаги масъулиятини оширишга хизмат қилган;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг экспертиза (шу жумладан, трасологик) тайинлаш ҳақидаги қарорининг терговга қадар текширув босқичида экспертиза ўтказиш учун асос бўлишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-542-сон Қонунининг 25-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 19 февралдаги 06/1-06/498-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши экспертизага тақдим этиладиган текширув объектларига нисбатан тўғри ва асосли хулосалар беришга доир амалиётни таъминлашга хизмат қилган;
сифатли ва мақбул далилларни тўплаш самарадорлигини ошириш учун қонун ҳужжатларида давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан амалга оширилган суд экспертизаси (шу жумладан, трасологик) хулосаси бўйича қўшимча, қайта, комиссиявий ва комплекс суд экспертизаларининг нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ҳам ўтказилиши мумкинлигини белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 мартдаги «Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 180-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган низомнинг ўн иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 14 октябрдаги 12/20-15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши трасологик экспертизалар ўтказишнинг сифати ва шаффофлигини таъминлашга ҳамда бу борадаги амалиёт самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тадқиқот учун тақдим этилган объектларнинг шикастланиши (бузилиши) ёки сарфланиши талаб этиладиган ҳолларда, бундай ҳолат юзасидан экспертиза тайинлаган орган (мансабдор шахс)ни огоҳлантириш шарти ва тартибини идоравий ҳужжатларда белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 18 июндаги «Эксперт-криминалистика бўлинмалари иш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги 108-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқноманинг 90-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 21/1225-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши трасологик тадқиқотлар учун тақдим этилган объектлар билан ишлашда мавжуд бўлган қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқнинг тўлдирилиши ва зиддиятларнинг бартараф этилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish