Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурқулов Зафар Бекпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий матнда қиёс ва унинг лингвопоэтик қиммати», 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil948. 
Илмий раҳбар: Маҳмудов Низомитдин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Худойберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори; Шукуров Отабек Улашевич, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек тилшунослигида қиёснинг ифодаланиш усуллари, қиёс ҳосил қилувчи воситалар, қиёснинг нутқий қиммати – лингвопоэтик моҳиятини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қиёснинг оламни билиш жараёнида юзага келадиган мантиқий (ментал) структураларнинг лисоний ифода ўрни  изоҳланган;
соф қиёсда субъект ва эталон белгисининг ортиқ ёки камлиги, қиёс-ўхшатишда эса предметлар ўртасидаги белгининг бир хиллиги ифодаланиши асосланган;
қиёсий ифодаларни вужудга келишида луғавий ва грамматик воситаларнингмеъёр даражасида қўлланилиши, функционал-стилистик имкониятлари очиб берилган;
бадиий матнда соф қиёснинг бадиий бўёқдорлик касб этишига хос лингвопоэтик хусусияти очиб берилган 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қиёс ва унинг бадиий матндаги лингвопоэтик моҳиятинининг илмий-назарий асослари тадқиқи натижалари асосида:
қиёсий ифодаларни вужудга келишида луғавий ва грамматик воситаларнинг меъёр даражасида қўлланилиши, функционал-стилистик имкониятлари ҳақидаги хулосалардан ФАФ1– Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида (2012-2016) фойдаланилган. (ЎзРФАҚБ Қорақолпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 25 июндаги 98/1-сонли маълумотномаси). Натижада сўз ясалиши асосларини таҳлил қилишда қиёсдан фойдаланилган ҳолда лойиҳа ишида назарий умумлашмалар чиқаришга эришилган;
қиёснинг оламни билиш жараёнида юзага келадиган мантиқий (ментал) структураларнинг лисоний ифода ўрни  ҳақидаги илмий-назарий хулосаларидан А-1-126 рақамли “Услуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини оширишнинг замонавий усуллари”  мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 89-03-2336-сонли маълумотномаси). Натижада узлуксиз таълимда тил компетентлигини оширишда қиёслашдан фойдаланиш асосида лойиҳа ишида мукаммалликка эришилган;
бадиий матнда соф қиёснинг бадиий бўёқдорлик касб этишига хос лингвопоэтик хусусиятига доир хулосасидан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг кўрсатувларида адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 22 майдаги 01-01/498-сонли маълумотномаси).  Натижада “Тил миллат кўзгуси”, “Муносабат” телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish