Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайимбетов Шарафатдин Уракбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XX аср иккинчи ярми қорақалпоқ поэмаларининг поэтик ҳусусиятлари» (1955-1980 йй.), 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil642.
Илмий раҳбар: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Оразимбетов Қувонишбой Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор; Бекбергенова Мария Досбергеновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қорақалпоқ поэмаларининг поэтикасини, лирик ифодалаш ва эпик, лиро-эпик, романтик, лиро-драматик, драматик тасвирлаш усулларини, шунингдек, поэмаларнинг жанрий ва бадиий ҳусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида шаклланган назарий-эстетик қарашлар асосида қорақалпоқ поэмаларининг адабий ривожланиш қонуниятлари тўлдирилган ҳамда жанрий-поэтик хусусиятлари аниқланган;
давр поэмаларининг миллий манбалари халқ оғзаки ижодиётидаги достон жанри ва мумтоз адабиёт анъаналари, шарқ достончилиги ва жаҳон поэмачилигининг таъсирида пайдо бўлиб, ривожланганлиги илмий жиҳатдан далилланган;
жанрларнинг ўзаро диффузияланиш ҳолатлари давр поэмаларининг қўрилишида лиро-эпик, лиро-драматик, драматик, романтик тасвирлашларнинг шаклланишига ва жанрнинг ғоявий-бадиий ривожланишига асос яратганлиги исботланган;
троплар ва стилистик фигураларнинг, шунингдек, поэтик фонетиканинг (аллитерация ва ассонансларнинг) давр поэмалари қурилишида тутган ўрни ва бадиий-эстетик хизматлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоқ поэмаларининг поэтикасини, жанрий ва бадиий ҳусусиятлари тадқиқи жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ адабиётида поэма жанрининг халқ оғзаки ва классик адабиёти анъаналари тасирида пайдо бўлганлиги, миллий адабиётимиз тарихида поэмалар лирик ифода, лиро-эпик, лиро-драматик, драматик, романтик тасвирлаш усулларининг кучайиши билан жанрий жиҳатдан ривожланганлигига оид илмий хулосалардан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 14 сентябрьдаги №17.01/94 сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар поэма жанрининг назарий тавсиф ва тамойилларини ёритишда ҳамда асар бадииятининг ифодаланиши масалаларини талқин қилиш билан боғлиқ тадқиқотларни амалга оширишга асос бўлган;
давр поэмаларининг бадиийлик хусусиятлари, жанрий ўзига хослиги, уларнинг таълим-тарбиявий аҳамияти, лирик, эпик, лиро-эпик, лиро-драматик тасвирларни яратишдаги маҳорат масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган ёш ижодкорлар илмий-амалий анжуманларида маъруза шаклида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 3 июльдаги 53-сон маълумотномаси). Натижада ёш талант эгаларига миллий адабиётимиз тарихида поэмаларнинг поэтикаси, жанрий ва бадиий ҳусусиятлари ҳақида умумий тушунчалар берилган;
қорақалпоқ поэмаларида тасвирланган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғоя ва менталитетни теран англашга йўналтирувчи аҳамиятга эга илмий-назарий қарашлар Қорақалпоғистон Республикаси Телерадио компаниясининг «Адабиёт ва давр», «Ассалому алейкум Қорақалпоғистон!», «Адабиёт бўстони», «Халқ дурдонасидан», «Ёшлар вақти», «Меърос» сингари телекўрсатув ва эшиттиришларида фойдаланилган. (Қорақапоғистон телерадиокомпониясининг 2020 йил 9 сентябрьдаги №01-02/173-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish