Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабохунова Розияхон Шодмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек мумтоз адабиётининг ўрганилишида академик Азиз Қаюмов илмий мактабининг ўрни», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil136.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Академик Азиз Қаюмов илмий мактабининг ўзбек мумтоз адабиёти муаммоларини ўрганишда тутган ўрни, тадқиқот усуллари, мезонлари ва натижаларини илмий-назарий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда илмий мактаб истилоҳининг янги илмий қарашлар муаллифи бўлган асосчи ва унинг ғоялари тадқиқотчиларнинг бир неча авлоди томонидан давом эттирилиши ҳамда янгиланиши зарурати сингари илмий-назарий хоссалари асосланган;
Алишер Навоий “Хамса”сига доир Азиз Қаюмов талқинларининг достонлар муқаддималари таҳлили, ҳар бир достон мазмунининг мухтасар шарҳи, образлар талқини, асосий ғоялар поэтик ифодасига оид қарашлар, қаҳрамонлар характер ва кечинмалари таҳлили, достонлар умумсюжетида ҳикоят ва ҳикматлар ўрнининг баҳоланиши сингари илмий тамойиллар асосида бажарилгани далилланган; 
олим тадқиқотларида мумтоз асарлар матнини илм аҳлига ва кенг оммага бирдай тушунарли тарзда шарҳлашга қаратилган герменевтик, манбага ижтимоий-тарихий аспектда ёндашув хусусиятидан келиб чиқувчисоциологик ва Алишер Навоий асарларини буюк шоир ҳаёт йўли билан боғлиқ ҳолда ўрганишга асосланувчибиографик услуб етакчилик қилиши исботланган;
Қўқон адабий муҳитини ўрганишда Азиз Қаюмов илмий лабораториясининг илмий асарларини янги маълумотлар билан муттасил бойитиб, таҳрир қилиб, қайта ишлаб, мукаммаллаштириб бориш хусусияти ёритилган.Олим тадқиқотларининг илмий мактаб издошлари томонидан қадимги тошбитиклар тадқиқини такомиллаштириш, Алишер Навоий асарларининг илмий-танқидий матнларини яратиш, Амирий, Фурқат, Муқимий сингари Қўқон адабий муҳити намояндалари адабий меросининг қўлёзма манбалар асосида қайта баҳоланиши орқали тадрижий давом эттирилгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек мумтоз адабиётининг ўрганилишида Азиз Қаюмов илмий мактабининг ўрни мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
адабиётшуносликда илмий мактаб истилоҳининг илмий-назарий хоссалари, яъни янги илмий қарашлар муаллифи бўлган асосчининг мавжудлиги; олим ғояларининг давомчилари бўлиши; бу ғоялар илмий тадқиқотчиларнинг бир неча авлоди томонидан давом эттирилиши ва янгиланиши заруратига доир илмий хулосалардан ҳамда Алишер Навоий “Хамса”сига доир олим талқинларининг достонлар муқаддималари таҳлили, ҳар бир достон мазмунининг мухтасар шарҳи, образлар талқини, асосий ғоялар поэтик ифодасига оид қарашлар, қаҳрамонлар характер ва кечинмалари таҳлили, достонлар умумсюжетида ҳикоят ва ҳикматлар ўрнининг баҳоланиши сингари илмий тамойиллар асосида бажарилганига доир илмий қарашлардан А-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 августдаги 89-03-2778-сон маълумотномаси). Натижада Азиз Қаюмов илмий мактабининг хамсашуносликка доир тадқиқотлар такомилидаги ўрни, Алишер Навоий биографияси, лирик шеърлари,  достонлари, диний-тасаввуфий мавзудаги асарларини ўрганишдаги аҳамияти, олим тадқиқотларида герменевтик, социологик ва биографик методларнинг самарадорлик даражаси бўйича асосли илмий-назарий хулосалар чиқарилган;
Азиз Қаюмов тадқиқотларида мумтоз асарлар матнини илм аҳлига ва кенг оммага бирдай тушунарли тарзда шарҳлашга қаратилган герменевтик, манбага ижтимоий-тарихий аспектда ёндашув хусусиятидан келиб чиқувчи социологик ва Алишер Навоий асарларини буюк шоир ҳаёт йўли билан боғлиқ ҳолда ўрганишга асосланувчи биографик услуб етакчилик қилиши билан боғлиқ қарашлардан ҳамда Қўқон адабий муҳитини ўрганишда Азиз Қаюмов илмий лабораториясининг илмий асарларини янги маълумотлар билан муттасил бойитиб, таҳрир қилиб, қайта ишлаб, мукаммаллаштириб боргани ҳақидаги илмий хулосалардан ижод мактабларидаги маҳорат дарсларида, шунингдек, Адабиётшунослик ва адабий танқид кенгаши томонидан ўтказилган анжуманлар дастури ва маъруза материалларини  тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 7 августдаги 01-03-05/700-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз адабиётининг халқаро миқёсда ўрганалиши ва тарғиб этилишига, ижод мактабларида таҳсил олаётган ёшларда китобхонлик маданияти ошиши, уларнинг Алишер Навоий адабий мероси ва умуман, адабиёт ҳақидаги тасаввурлари кенгайиши ҳамда адабий-эстетик тафаккури ўсишига эришилган;
ўзбек мумтоз адабиётининг ўрганилишида академик Азиз Қаюмов ва илимий мактаб издошлари тадқиқотларининг ўрни бўйича олиб борилаётган тадқиқотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телерадиоканали ДУК “Турфа тақдирлар”, “Фикрлар майдони” эшиттиришларида ҳамда Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган кўрсатув ва эшиттиришларда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 11 августдаги 03-09-367-сон маълумотномаси). Натижада ёш истеъдодлар ва адабиёт мухлислари академик Азиз Қаюмов ва издошларининг қадимги адабий ёдгорликларга, Алишер Навоий ижодига, хамсашуносликка, Қўқон адабий муҳити ижодкорлари адабий меросига доир тадқиқотларидаги янги маълумотлар билан таништирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish