Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Насиба Бахридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат тили мақоми  ўзбек тили функционал ривожланишининг омили сифатида (ижтимоий-фалсафий жиҳатлари)», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Fal243.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Иркаев Абдураҳим Панжиевич фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саидқосимов Акбар Исохонович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилининг “давлат тили” мақомида функционал ривожланишининг ижтимоий-фалсафий аспектларини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс маънавий қиёфасида тилнинг ҳамда  давлат тили мақомида шахс, жамият миллий идентлигини шаклланишида  ўзбек тилининг эстетик, таълим, илмий, ахборот узатиш сингари ижтимоий вазифаларининг таъсири мантиқий исботланган;
ўзбек тилига “давлат тили” мақоми берилиши ва лотин алифбосига ўтказилишининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий аҳамияти давр характери асосида эпистемологик жиҳатдан далилланган;
ўзбек тилининг экспрессив функцияси (инсоннинг маълум бир ҳодисага ҳис-туйғулари орқали муносабати)нинг шахс миллий ва бадиий тафаккури ривожига таъсири фалсафанинг атрибутив категориялари воситасида аниқланган;
глобаллашув жараёнида ўзбек тилининг ижтимоий аҳамиятлилик (глоттометрияси) даражасини ошириш, уни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантиришнинг тизимлилик, изчиллик, узлуксизлик сингари мезонлари БМТ ва ЮНЕСКО ҳужжатлари контекстида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат тили мақоми ҳамда ўзбек тили функционал ривожланишининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
шахс маънавий қиёфасига тилнинг, хусусан ўзбек тилининг давлат тили мақомида шахс, жамиятнинг миллий идентлигини шаклланишидаги таъсирига доир таклиф ва тавсияларидан 2007-2011 йилларда бажарилган “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги ОТ-Ф8-002 рақамли фундаментал тадқиқот лойиҳаси ижросида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 89-03-2812-сон маълумотномаси). Бу эса мазкур фундаментал тадқиқот лойиҳасига манба сифатида хизмат қилган;
ўзбек тилига “давлат тили” мақоми берилиши ва лотин алифбосига ўтказилишининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий аҳамияти давр характери асосида эпистемологик жиҳатдан аниқлаштирилганлигига оид илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор дастурининг V боб ижроси “Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлари”ни ишлаб чиқиш ва 2019 йил 31 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор дастурининг III боб, 39 банд “Ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча таълим муассасалари, жумладан, таълим бошқа тилда олиб бориладиган мактабларда давлат тилига ҳурмат, миллий маънавий мерос ва қадриятларга қизиқишни рағбатлантириш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, маънавий-маърифий тадбирлар дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2020 йил 11 августдаги 02/01-678-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг тилга бўлган эътиборини, ҳурматини оширишга, давлатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга нисбатан дунёқарашини ривожлантиришга ва интеллектуал салоҳиятини янада оширишга қаратилган маънавий-маърифий профилактика ишлари натижадорлигига хизмат қилган; 
ўзбек тилининг экспрессив функциясининг шахс миллий ва бадиий тафаккури ривожига таъсирини аниқлашга оид таклиф ва тавсияларидан 2007-2011 йилларда бажарилган “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги ОТ-Ф8-002 рақамли фундаментал тадқиқот лойиҳаси ижросида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 июлдаги 89-03-2812-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида илмий ишдаги назарий хулосалар лойиҳа ижроси учун манба вазифасини ўтаган.
мустақил Ўзбекистонда иккитиллилик (билингвизм) масалалари ва глобаллашув жараёнида ўзбек тилининг ижтимоий аҳамиятлилик (глоттометрияси) - даражасини оширишга, уни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантиришга оид назарий хулосалари ва  тавсияларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишининг ўттиз йиллигига бағишланган ва 2019 йил 13 октябрда эфирга узатилган “Олтин воҳа” ҳамда 16 октябрда “Тил – миллат кўзгуси” маънавий-маърифий телекўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 28 октябрдаги 12-15/1197-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилининг ижтимоий вазифалари, глобаллашув жараёнида ўзбек тилини ривожлантириш масалалари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка етказилган ва бунга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish