Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетов Жамшид Бекматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда «Ҳар бир оила – Тадбиркор» концепцияси ва унинг инновацион моҳияти», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fal267.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Норқулов Дўстмурат Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Негматова Шахзода Шухратовна, фалсафа фанлари доктори (DSс), профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Ҳар бир оила – тадбиркор» концепциясининг илмий-фалсафий ва назарий-ғоявий асосларини, инновацион ривожланиш билан боғлиқ муаммоларини тадқиқ этиш ва илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик, бизнес феноменларининг эркин меҳнат, эркин бозорни вужудга келтирувчи аттрактор (жалб қилувчи) сабаблари ва унинг динамиклик, тузилмавийлик, «сабаб-оқибат» каби ривожланиш хусусиятлари фалсафанинг умумийлик ва хусусийлик категорияси воситасида асосланган; 
оилавий тадбиркорлик ривожланишининг тенденцион характерга эга бўлган билим олишга интилиш, янгиликка ўчлик, ижодкорлик, ишбилармонлик, шахсий ташаббус, масъулият, таваккал қилиб даромад топиш каби креатив белгилари мантиқий алоқадорликда аниқланган; 
республика ҳудудларида тадбиркорлик тафаккурининг шаклланиши ва ривожланишининг синергетик даражаларини миллий менталитетга ва этностереотиплар (муайян миллатга хос бўлган қарашлар)га мутаносиб равишда ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари социометрик кузатиш натижасида очиб берилган; 
Ўзбекистонда «Ҳар бир оила – тадбиркор» концепцияси ва унинг инновацион моҳиятини янада такомиллаштиришда миллий брендлар, инновацион изланишлар ва илмий-техник кашфиётлар бирламчи омил эканлиги ижтимоий фаолликнинг когнитив тамойили воситасида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда «Ҳар бир оила – тадбиркор» концепциясининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги ўрнини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик, бизнес феноменларининг эркин меҳнат, эркин бозорни вужудга келтирувчи аттрактор (жалб қилувчи) сабаблари ва унинг динамиклик, тузилмавийлик, «сабаб-оқибат» каби ривожланиш хусусиятларига оид илмий-назарий ғоялари, методологик таклиф ва тавсияларидан «Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 ноябрдаги 89-03-4633-сон маълумотномаси). Бу эса, дарслик мазмунини такомиллаштиришга, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар моҳиятини ҳамда тадбиркорлар мурожатлари бўйича халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётга, ёшларнинг илмий-техник тафаккури, креатив фаоллиги ва дунёқарашининг шаклланишига инновацион таъсирига доир амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ёшлар орасида ахборот коммуникация технологиялари бўйича кўникмаларни ривожлантиришга оид – «Digital Generation» (рақамли авлод) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 25 сентябрдаги 04-13/4394-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий фаоллигини ва ёшларнинг иқтисодий-инновацион саводхонлигини оширишга, уларнинг тадбиркорликка иштиёқини уйғотишга ҳамда тадбиркорликнинг муайян тури билан шуғулланишга, бу орқали мамлакатимиз равнақига хисса қўшадиган ёшлар бўлиб камол топишига хизмат қилган;
республика ҳудудларида ишбилармонлик, тадбиркорлик тафаккурини шаклланиши ва ривожланишининг синергетик даражалари баҳоланган, уни миллий менталитетга мутаносиб равишда ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари асослаб берилганлигига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририятининг «Бедорлик», «Муқаддас қўрғон» эшиттиришларининг 2019 йил март-июнь ойларида эфирга узатилган сонларининг дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 8 октябрдаги O‘z/R-1-172-сон маълумотномаси). Натижада, оила институти субъектларида ва жамият аъзоларида тадбиркорликка қизиқиш уйғотишнинг замонавий усулларини яратишга хизмат қилган;
миллий брендларни инновацион изланишлар, илмий-техник кашфиётлар ва мамлакатни инновацион ривожлантириш ҳамда мулкдорлар оилавий тадбиркорликнинг юксалтириш воситаси эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид илмий-амалий тавсияларидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2019 йил 25 сентябрдаги пленумининг 3-сонли қарори асосида тасдиқланган «Амалий ҳаракатлар дастури»нинг сценарийсини тузишда ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2019 йил 14 октябрдаги 01-1/1/381-сон маълумотномаси). Бу партия фаолиятининг самарадорлигини оширишга ва амалий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилиш услубларини янада яхшилашга, жамият аъзоларида тадбиркорликка қизиқиш уйғотишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish