Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулаймонов Ҳусанбой Манноповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўрғошин ва висмут халькогенидлари бирикмаларидан тайёрланган структураларда пьезоқаршилик ҳодисалари”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/FM39. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Носиржон Хайдарович, физика-математика фанлари доктори, пофессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, РhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори,  профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот техналогиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади PbS туридаги кристаллар, поликристаллар ва поликристалл плёнкалар пьезоқаршилигининг янги механизмларини аниқлаш ва улар асосида барқарор, чизиқли деформацион характеристикага эга бўлган плёнкали тензодатчиклар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
PbS турдаги монокристалл яримўтказгичлар силжиш m44 ва ҳажмий (m11+2m12/3) эластоқаршилик коэффициентларини заряд ташувчилар эффектив массаси ва тақиқланган зона кенглиги билан боғлиқ "кичик эффектлар"ни инобатга олган ҳолда ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
илк марта поликристалл яримўтказгичларнинг тензосезгирлигини деформация ва ток йўналишига параллел ҳамда перпендикуляр потенциал тўсиқлар ва сирт ҳолатларга боғлиқ ҳолда ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;  
поликристалл пленкалар ВАХи донлараро интерфейс орқали ток ўтишининг туннель ва Шоттки механизмлари асосида ҳисобланган ва PbS, PbSе пленкалар ВАХларига яхши мос келиши кўрсатилган; 
PbTe:Pb поликристалл пленкалар қалинлиги, легирлаш даражаси ва сиқилиш деформацияси ортиши билан донлараро потециал тўсиқлар пасайиши туфайли Холл ҳаракатчанлиги, заряд ташувчилар концентрацияси ортиши натижасида тензорезистор ВАХининг чизиқлашуви кўрсатилган;
илк марта ностехиометрик қўрғошин ёки теллур билан кучли легрланган PbTe пленкаларнинг ютилиш спектрлари ва деформацион характеристикаларининг узвий корреляцияси ўрнатилган;
донлараро интерфейс параметрларининг ўзгариши ва янги микроёрилишлар пайдо бўлиши (Bi0.7Sb0.3)2Te3 пленкалар қаршилиги ва тензосезгирлигининг циклик деформациялар сони, ўзгарувчан ток такрорлиги ҳамда ҳароратга боғлиқлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
PbS, PbSe ва PbTe яримўтказгич поликристалл плёнкаларининг тензосезгирлик механизмларини тадқиқ қилиш асосида:  
қўрғошин халькогенидларининг моно- ва поликристаллари, поликристалл пленкаларидаги деформацион ҳодисаларни таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилган ва яримўтказгич тензорезисторларнинг олиш технологиясини термовакуум буғлатиш усули билан такомиллаштиришга имкон берадиган усуллар "Ўзэлтехсаноат"нинг "ФОТОН" АЖда жорий этилган ("Ўзэлтехсаноат"нинг 2020 йил 19 июндаги 04-1/1165-сон маълумотномаси). Натижада, яримўтказгич пленкали тензорезисторларни ишлаб чиқариш усулини замонавийлаштиришга олиб келган;   
PbS туридаги кристалларнинг эластоқаршилик коэффициентларини ва PbTe:Pb:Te  поликристалл пленкаларнинг қайтариш ва ютилиш спектрлари ёрдамида электронларнинг кинетик параметрларини назарий ҳисоблаш натижаларидан Ф-2-21 "Яримўтказгич-диэлектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини аниқлашни математик моделлаштириш" (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 3 июндаги 89-03-1887-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш кучли легирланган яримўтказгичли структуралардаги электрон-кинетик ҳодисаларнинг физик меҳанизмларини ёруғликнинг хусусий ва аралашмали ютилишида таҳлил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish