Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамадрасулов Шамсиддин Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  «Хом ипак ишлаб чиқаришда сифат ва миқдор кўрсаткичларини ошириш», 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2020.2.PhD/T1652.
Илмий раҳбар: Ахунбабаев Охунжон Абдурахманович, техника фанлари доктори, катта илмий  ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон табиий толалар илмий- тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Азамат Эшонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Бобожонов Хусан Тойирович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ипакчилик саноатида хом ипак ишлаб чиқариш миқдори ва сифатини ошириш хамда аҳоли бандлигини таъминлаш, тут барги ҳосилдорлигини таъминлайдиган тутзорларни янги тузилишларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл ва маҳаллий усуллар ҳамда улар самарадорлиги таҳлиллари асосида тутзорлар ва тут қаторларини ҳосил қилишнинг янги услублари ишлаб чиқилган;
янги тузилишдаги тутзорлар ва тут қаторларининг тут барги намлигига бўлган таъсирини ўрганиш асосида  янги тайёрланган тут баргларида намлик сақланишининг вақтга боғлиқлик қонунияти аниқланган;
янги тайёрланган барглардаги бошланғич намлик билан баргнинг реал намлиги ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиқиб, вақт ўтган сайин сув парчаланишига қарамай, унда сақланиб қоладиган сув миқдори баргнинг дастлабки намлигига боғлиқлиги ва тут барги ўзининг озуқадорлик хусусиятини яхши сақлаб қолиши, барг истеъмол қилинишини ортиши, чиқиндиларнинг камайиши ва баргнинг тежалиши аниқланган;
янги тузилишдаги тутзорлар ва тут қаторларини тут баргининг озуқадорлигига бўлган таъсири натижасида янги тузилишдаги тутзорлардан олинган барг намуналарида оқсил, аминокислоталар, юқоримолекуляр полисахаридлар ва клетчаткалар мавжуд тутзорларга нисбатан сезиларли даражада юқорилиги исботланган;
пиллаларни дастлабки ишлашда унинг сифат кўрсаткичлари чувиш жараёни параметрларига боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда ипак чувиш автоматларида оптимал чувиш тезлигини олдиндан белгилаш формуласи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ипакчилик саноатида хом ипак ишлаб чиқариш миқдори ва сифатини ошириш бўйича амалга оширилган тадқиқотлар натижасида:
тут экиш усулларига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патентлари олинган (“Тут дарахти кўчатларини экиш усули”, № IAP 05222-2016 й., “Тут дарахти кўчатларини экиш усули”, №IAP 05223-2016 й.). Натижада, тут барги етиштириш самарадорлиги ва ипак маҳсулоти сифатини ошириш имконияти юзага келган;
ипак етиштириш янги услублари Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги “Nurli tong Silk” МЧЖда жорий этилган («O’zbekipaksanoat» уюшмасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 4-4/18-048-сон маълумотномаси). Натижада, ипак олишда хом ипак сарфини камайтириш, ипак сифат кўрсаткичларини яхшилаш имконияти яратилган;
ипак чувиш машинасининг тезлик параметрлари Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги  “Harir Tola” МЧЖда жорий этилган («O’zbekipaksanoat» уюшмасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 4-4/18-048-сон маълумотномаси). Натижада, ипак сарфи ҳар 1 кг ипакка 0.3 кг га камайган, ишлаб чиқарилган хом ипак O’z DSt 3313:2018 давлат стандарти талаблари бўйича 3А сифат нави билан баҳоланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish