Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Лола Камилджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гетеротузилмали фотоўзгартиргич ва BiTeSb-BiTeSe дан тайёрланган термоэлементлар асосида юқори самарадорликка эга бўлган танланган нурлар фототермоўзгартиргичларини яратиш», 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси  (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2019.1.DSc/T254.
Илмий маслаҳатчи: Касимахунова Анархан Мамасадиковна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/T.01.12.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдуғофур Тешабоевич, физика-математика фанлари доктори, академик; Рудь Василий Юрьевич, физика-математика фанлари доктори, профессор (Россия); Тагаев Марат Баймуратович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёруғлик энергиясини электр энергиясига фототермоэлектрик ўзгартиришни селектив нурларда амалга оширувчи конструкциясини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш, унинг самара-дорлигини ошириш йўлларини излаш, шунингдек уларнинг функционал, техник ва иқтисодий тавсифларини ўрганиш ва қурилмани қўллашнинг янги усулларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фотоэлектрик ва термоэлектрик ўзгартиргичлар асосида танланган қуёш нурларини фототермоэлектрик ўзгартириш усули ишлаб чиқилган;
илк бор a-Si:H/Si асосида вакуум-магнитрон машина ёрдамида чанглатиш усулида орқали HIT элементлардан тайёрланган юқори самарали гетероўтишли юпқа пардали фото термоэлектрик ўзгартгичнинг конструкциясини яратишнинг шарт-шароитлари аниқланган;
инерт газ босими остида, таркибий қисмларни эритиш орқали олинган теллурид висмути ва сурмаси асосида p-шохчаларнинг поликристалли иссиқлик электротехник материалларини ишлаб чиқариш ва танланган нур фото термоэлектрик ўзгартгични ягона конструкцияга бирлаштириш технологияси ишлаб чиқилган; 
турли хил яримўтказгич материал ва тузилмали фотоэлементлар ва термоэлектрик ўзгартиргичлар юзасида, ёруғлик нурланишини элементларнинг спектрал сезгирлиги ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ажратиш усули ишлаб чиқилган;
термоэлектрик моддалар ва қуёш батареяларини танлашни ҳисобга олган ҳолда юқори самарали фототермоэлектрик материаллар яратиш принциплари аниқланган;
илк бор оптик ўқ бўйлаб турли хил жойлаштирилган селектив нурда ишлайдиган фото термоэлектрик ўзгартгич қурилмалари ва ёруғлик доғининг турли хил шакллардаги фокусида фойдаланиш учун, турли хил конфигурацияли қурилмалари ишлаб чиқилган;
селектив нурда ишлайдиган фото термоэлектрик ўзгартгич қурилмаларини ўрнатишда мосламаларни оптик ўқда мақбул равишда жойлаштиришга имкон берадиган усул ишлаб чиқилган; 
илк бор танланган нур фото термоэлектрик ўзгартгичнинг юқори самарадорлиги ва уни фототермогенератор сифатида ишлатиш имконияти исботланган;
нур синдириш кўрсаткичи φ ёруғликнинг тўлқин узунлиги λ га боғлиқ бўлган линза ва призмалар тўпламидан иборат қурилма ёрдамида Гюйгенс-Френел усулидан фойдаланган ҳолда ёруғликни спектрларга ажратиш асослари ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Ёруғлик энергиясини электр энергиясига фототермоэлектрик ўзгартиришни селектив нурларда амалга оширувчи конструкциясини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш, унинг самара-дорлигини ошириш йўлларини излаш, шунингдек уларнинг функционал, техник ва иқтисодий тавсифларини ўрганиш ва қурилмани қўллашнинг янги усулларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр энергиясига айлантиришга мўлжалланган, BiTeSb-BiTeSe дан тайёрланган термоэлемент ва фотоўзгартирувчилар асосидаги юқори самарадорликка эга гетероўтишли танланган ёруғлик нури фототермоўзгартирувчисини ишлаб чиқиш учун ҳалқаро миқёсдаги муаллифлик гувохномаси олинган («Танланган нурдаги фототермоўзгартиргич», №ЕС-01-001727-2018 й.). Олинган натижалардан фойдаланиш атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқармаган ҳолда “экологик тоза” энергия олиш имконини берган;
фавқулодда ҳолатларда ишлатиладиган доимий ток ёриткичлари учун қувват манбаи вазифасини  бажарувчи фотоўзгартиргичларнинг устида олиб борилган илмий синовларнинг натижалари “УзКодже” АЖнинг тажриба-конструкторлик ишларида қўлланилган (Ўзавтосаноат - Ўзбек-корейс қўшма корхонасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 01/781-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш танланган ёруғлик фотогенератори ёрдамида фавқулотда холатларга мўлжалланган ёритиш мосламаларининг ишлатишни таъминлаш имконини берган; 
термоэлектрик р ва n-шохчаларни хоссаларини текшириш ва ўрганишдаги ярим элементлар тавсияномаларининг ишчи токи ва оптимал токлари ўртасидаги мавжуд бўлган, мос тушмаслик жараёнини назарий жиҳатдан олиб борилган математик ҳисоблашларнинг кетма-кет яқинлашиш методи; экспериментал усулда олинган термоэлектрик материалларни электрофизик параметрларини ҳароратга боғлиқлигига оид материаллар Фарғона давлат университетида бажарилган ИТД-12-56 рақамли “Яримўтказгичли термоэлектрик материалларни олиш технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 89-03-150-сон маълумотномаси). Натижада, янги инерт газ босими остида термоэлектрик материалларни олиш технологияси усулларини яратишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish