Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Улуғбек Ҳамроқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ургут ботаник-географик райони флораси», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B305.
Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, DSc.02/30.12.2019.В.39.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Тоғаев Иброхим Усанович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ургут ботаник-географик райони флорасини инвентаризациялаш ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли харитасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ургут ботаник-географик райони флорасининг 89 оила ва 475 туркумга мансуб 1281 турни ўз ичига олувчи замонавий таркиби аниқланган; 
илк бор Ўзбекистон флораси учун 5 тур, Помир-Олой флораси учун 4 тур, Зарафшон тизмаси флораси учун 13 тур келтирилган;
флора таркибидаги Iris svetlanae (Vved.) T.Hall & Seisums, Komarovia angiosperma Korovin, Iris magnifica Vved., Lepidium uzbekistanicum Al-Shehbaz камёб ва эндем турларининг янги популяциялари аниқланган ҳамда уларнинг ҳолати баҳоланган; 
Ургут ботаник-географик райони флорасидаги 1281 турнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ургут ботаник-географик райони флораси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ургут ботаник-географик райони флорасининг 89 оила, 475 туркумга мансуб 1281 тур юксак ўсимликлари рўйхати ва тўр тизимли хариталари Китоб давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2020 йил 8 июлдаги 05/21-1943-сон маълумотномаси). Натижада, ўрмон хўжаликлари ерларидаги 234 тур доривор, 123 тур асал-ширали, 81 тур эфир мойли, 39 тур бўёқбоп турлар тарқалган ҳудудларни аниқлаш ва ресурслари ҳолатини баҳолаш имконини берган; 
Ургут ботаник-географик райони флорасидаги “Қизил китоб”га киритилган турлар популяцияларининг ҳолати ва уларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари Китоб давлат геологик қўриқхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 5 июлдаги 03-01/12-4560-сон маълумотномаси). Натижада, 18 та камёб ва йўқолиб бораётган турлар популяциялари ҳолатини баҳолаш ҳамда давлат кадастрини юритиш имконини берган;
Ургут ботаник-географик райони флорасидан 1199 турнинг 3105 та гербарий намуналари Ботаника институти Ўзбекистон Миллий гербарийси (TASH) республика ноёб илмий объекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 1 июлдаги 4/1255-1366-сон маълумотномаси). Натижада, гербарий намуналар ноёб объектнинг Ўрта Осиё бўлими ва Кўҳистон ботаник-географик округи ўсимликлари коллекциясини бойитиш ва FLORUZ.UZ маълумотлар электрон базасини шакллантириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish