Sayt test rejimida ishlamoqda

Миракмалов Мирали Туронбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон топонимларининг табиий географик хусусиятлари ва географик лингвистика», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Gr4.
Илмий маслаҳатчи: Маматқулов Мурод, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Арзимурад, география фанлари доктори; Камалов Баҳодир Асамович, география фанлари доктори; Тожиев Ёрмат, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида тарқалган топонимларнинг табиий географик хусусиятларини аниқлаш, гуруҳлаштириш ва географик жой номлари ҳамда терминлар ҳақидаги янги географик лингвистика йўналишини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон топонимларининг табиий географик хусусиятлари (географик ўрни, фойдали қазилмалари, иқлими, рельефи, гидрографияси, флора ва фаунаси, тупроқлари) аниқланган;
географик номларни ҳосил қилган топотерминларнинг индикаторлик, абстрактлилик, негативлик, тарқоқ ва зич тарқалиш қонуниятлари аниқланган;
топонимларнинг баландлик минтақаланиши (гидроним, фитоним, зооним) ва регионаллик (ороним, ойконим) қонуниятига бўйсиниши асосланган; 
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда унинг эндоген ва экзоген (Ернинг ички ва ташқи) жараёнлар натижасида ҳосил бўлган табиий белгиларига асосланиш қоидаси ишлаб чиқилган;
географик жой номларининг ArcGIS дастурида маълумотлар базасини яратиш, гуруҳлаштириш ва таснифлаш асосида Ўзбекистоннинг 1:1 000 000 масштабли топонимик харитаси яратилган;
“географик лингвистика” йўналиши, унинг назарий асослари – объекти, предмети, тадқиқот усуллари (картотека, лексик қатлам таҳлили), принциплари (ҳудудийлик, лингвистик, генетик) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон топонимларининг табиий географик хусусиятлари ва географик лингвистика бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон географик жой номлари ва уларни ҳосил қилган топотерминларнинг аниқланган табиий географик хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  доирасидаги географик объектларни номлаш ва қайта номлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 5 августдаги 30/1-187-сон маълумотномаси). Натижада, Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туман топонимика комиссиялари томонидан географик объектларни номлаш ва қайта номлашда илмий асосланган янги ном ва атамаларни истеъмолга киритиш имконини берган;
географик номларни ҳосил қилган топотерминларнинг тарқалишидаги аниқланган индикаторлик, абстрактлилик, негативлик, тарқоқ ва зич тарқалиш каби қонуниятлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланишини таъминлаш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 5 августдаги 30/1-187-сон маълумотномаси). Натижада, географик объектларни номлашда давлат тили қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган; 
Ўзбекистон ҳудудидаги топонимларнинг баландлик бўйича минтақаланиши ва регионаллик қонуниятига бўйсинган ҳолда тарқалиши асосланган хулосалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан географик ва топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилишда ва мувофиқлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 5 августдаги 30/1-187-сонли маълумотномаси). Натижада, географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш ишларини мувофиқлаштиришни  таъминлаш имконини берган;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда жойнинг табиий белгиларига асосланиш қоидаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш ҳамда  миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2020 йил 5 августдаги 30/1-187-сон маълумотномаси).  Натижада, географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно этиш имконияти яратилган; 
Ўзбекистоннинг 1:1 000 000 масштабда яратилган топонимик харитасидан ҳамда вилоятлар топонимларининг таклиф этилган классификацияси ва илмий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг 2018 йил 6 июндаги 02-02-4584-сон маълумотномаси). Натижада, географик жой номлари ва топонимик объектларнинг номларини турларга бўлиш ва гуруҳлаштириш, уларни номлаш, қайта номлаш ва реестрини тузишни такомиллаштириш имконини берган;
яратилган топонимик хариталар ҳамда географик жой номлари ва терминларнинг электрон базасидан дарслик, ўқув атласлари ва турли мавзули хариталарда топонимларни тўғри ёзиш, географик лингвистиканинг тадқиқот усуллари ва принципларидан фойдаланиб терминларни тўғри қўллаш,  умумий ўрта таълимининг “Табииёт ва география” фани бўйича Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган умумий таълим муассасаларининг ўқувчилари учун география дарсликларида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 июндаги 01-02/2-2-172-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг “Табииёт ва география” фани бўйича Давлат таълим стандартида белгиланган “Географик объектлар, жой номларини тўғри қўллай олиш компетенцияси”ни  такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish