Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзасолиев Мирзаосимжон Мирзасойповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пиёзни (Allium cepa L.) кўчатидан такрорий экин сифатида етиштириш технологияси элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Qx229.
Илмий раҳбар: Асатов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Останақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади такрорий экин сифатида пиёзни кўчатидан етиштиришга мос юқори ҳосилли нав ва дурагайларни ажратиш, шунингдек кўчат ёши, экиш муддати, схемаси ва озиқланиш майдонини, кўчат илдиз тизими ҳамда баргини учдан бир қисмини чилпиб экишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон иқлим шароитида пиёзни кўчатидан такрорий экин сифатида етиштиришга яроқли бўлган 10 та нав ва дурагайлари биологик ва хўжалик белгилари бўйича ажратилган;
пиёзнинг “Истиқбол” типидаги нав ва дурагайлари учун энг самарали уч қаторли лентасимон экиш схемаси аниқланган; 
такрорий экинда пиёз ниҳоли баргининг   қисмини чилпиб экиш кўчатни яшовчанлиги ва ҳосилдорлиги ўртасидаги ижобий корреляцион боғлиқликни ошириши аниқланган;
пиёзни кўчатидан такрорий экин сифатида етиштиришга мақбул экиш муддати ва кўчат ёши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
такрорий экинда пиёзни кўчатидан етиштириш технологиясининг асосий элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Пиёзни такрорий экин сифатида кўчатидан етиштириш технологияси» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/030-4165 сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликларида пиёзни кўчатидан такрорий экин сифатида етиштиришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда; 
пиёзни такрорий экин сифатида кўчатидан етиштиришга мос навларни ажратиш ишланмаси Тошкент вилояти Тошкент тумани «Абдирахим хожи» фермер хўжалигида 2,3 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/030-4165 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий навларга нисбатан Дайтона F1, Банко F1 дурагайлари ҳамда “Истиқбол” навида 14% кўпроқ ҳосил олишга эришилиб, иқтисодий самарадорлик 195 фоизни ташкил этган;
пиёзни такрорий экин сифатида кўчатидан етиштиришда мақбул экиш схемасини аниқлаш ишланмаси Андижон вилояти Булоқбоши тумани «Мирзасоип Мирзасоли» фермер хўжалигида 3,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/030-4165 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий экиш схеамсига нисбатан уч қаторли  см  лентасимон экиш схемасида ҳосилдорлик 13% фоизга ортиб, иқтисодий самарадорлик 261 фоизни ташкил этган;
пиёзни такрорий экин сифатида кўчатидан етиштиришда 45 кунлик кўчат баргининг   қисмини кесиб экишнинг ҳосилдорликка таъсири ишланмаси Андижон вилояти Асака тумани «Сабзавотлар элитаси» фермер хўжалигида 16 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/030-4165-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида оддий усулда экишга нисбатан ҳосилдорлик 11% ортиб, иқтисодий самарадорлик 188 фоизни ташкил этган;
пиёзни такрорий экин сифатида кўчатидан етиштиришнинг мақбул муддати ва кўчат ёшини белгилаш ишланмаси Самарқанд вилояти Ургут тумани «Каримов Раҳмон диёри» фермер хўжалигида 4 гектар, Тайлоқ тумани «Элбек-Шукрона» фермер хўжалигида 22 гектар, Тошкент вилояти Қибрай тумани «Зафаробод агро продукт» фермер хўжалигида 3 гектар, жами 29 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 02/030-4165-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий муддатда етиштиришга нисбатан ҳосилдорлик 12–13% ортиб, иқтисодий самарадорлик 241% фоизни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish