Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Ахмаджон Абдуқодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олтинсимон қорағат навларининг хўжалик-биологик хусусиятлари ва сифатли кўчатлар етиштириш технологияси (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Qx378.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Хилола Равшановна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Махмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/28.08.2020.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Султонов Комолитдин Садриддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Арзуманов Аркадий Шагенович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходими.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олтинсимон қорағат навларининг муҳим хўжалик-биологик хусусиятларини ўрганиш ва сифатли кўчатлар етиштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда янги олтинсимон қорағат коллекциясидаги маҳаллий ва интродукция қилинган навларнинг фенологик фазаларининг ўтиши ва тиним даврига кириш муддатларига қараб гуруҳларга ажратилган;
олтинсимон қорағатнинг юқори ҳосилдор ва биокимёвий таркиби бўйича юқори сифат кўрсаткичларга эга навлари аниқланган;
олтинсимон қорағат навларида муҳитнинг абиотик омилларига (қурғоқчиликка, иссиққа ва совуққа) чидамлилиги аниқланган;
истиқболли олтинсимон қорағат навлари кўчатларини кўпайтиришда қаламчалар тайёрлаш ва экиш муддатларини кўчат чиқишига таъсири аниқланган;
олтинсимон қорағат қаламчаларидан тайёрланган кўчатларни ўсиш динамикаси ва илдиз тизимининг ривожланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олтинсимон қорағат навларининг хўжалик-биологик хусусиятларини ўрганиш ва сифатли кўчатлар етиштириш технологияси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари, резавор меваларни етиштиришга қизиққан мутахассислар ва шахсий томорқа ер эгалари учун «Олтинсимон қорағат навларини қаламчаларидан сифатли кўчат етиштириш» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/030-702-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари, резавор меваларни етиштиришга қизиққан мутахассислар ва шахсий томорқа майдонларида қаламчалар тайёрлаш, сақлаш, экиш муддатлари, экиш усуллари ва кўчат етиштиришдаги агротехнологияларни қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
истиқболли олтинсимон қорағат навларини етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Паркент тумани «Кумушкон Ботирали» фермер хўжалигида олтинсимон қорағатнинг «Узбекистанская крупноплодная», «Ядгор» ва «Дўстлик» навларидан 1,0 га майдонда, Андижон вилояти Избоскан тумани «Абдуқодиржон асл мероси» фермер хўжалигида олтинсимон қорағатнинг «Сиюма», «Рухшона», «Эликсир» ва «Ирода» навларидан 0,30 га майдонда, умумий 1,30 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/030-702-сон маълумотномаси). Натижада назорат навига нисбатан 10–15% юқори сифатли маҳсулот олинган, ҳосилдорлик бир гектар майдондан ўртача 3,8 тоннагачанни ташкил этиб, рентабеллик даражаси 58,3% гачанни ташкил этган;
«Кузда қаламчалар тайёрлаш ва экиш» ишланмаси асосида олтинсимон қорағат навларининг бир йиллик новдаларидан қаламчалар тайёрлаб (қаламчанинг узунлиги 18-25 см, диаметри 0,6 см қилиб кесиб) кўчат етиштириш бўйича Тошкент вилояти Паркент тумани «Кумушкон Ботирали» фермер хўжалигида олтинсимон қорағатнинг «Узбекистанская крупноплодная», «Ядгор» ва «Дўстлик» навларидан 0,10 га майдонда, Андижон вилояти Избоскан тумани «Абдуқодиржон асл мероси» фермер хўжалигида олтинсимон қорағатнинг «Сиюма», «Рухшона», «Эликсир» ва «Ирода» навларидан 0,05 га майдонда, умумий 0,15 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 02/030-702-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ишлаб чиқаришда анъанавий экиш муддатига нисбатан кўчат чиқими ва сифати бўйича 15% га юқори натижага эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish