Sayt test rejimida ishlamoqda

Джабборов Рустамжон Мадиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий “Оққўюнли мухлислар девони ва унинг давр адабий муҳитида тутган ўрни”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil.1102.
Илмий раҳбар: Эркинов Афтондил Садирханович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Нодир Насриевич, филология фанлари доктори; Юсупова Дилнавоз Фармоновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий ижодига қизиқишнинг ҳудудий кенглиги, шоир  ижодининг ўз даврида давлатлараро сиёсий-ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамиятини ёритишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Оққўюнли мухлислар девони” таркиби, жанрлар, ғазаллар хронологияси, бошқа девонлардаги ўрни, мазмуни тасниф ва таҳлил қилинди, айрим  ғазалларининг ёши, яратилиш вақти аниқланган;
“Оққўюнли мухлислар девони” матнини тўлиқ таҳлил қилиш ва тил хусусиятлари қиёсий текшириш натижасида девоннинг яратилиш тарихи билан бевосита алоқадор шахслар биографияси асосланган;
девонни бошқа девонлар матни билан қиёслаш натижасида кўплаб янги байтлар топилган ва битта янги ғазали аниқланган;
Оққўюнлилар саройидаги адабий муҳитнинг ривожида Ҳиротнинг адабий марказ сифатидаги мавқеи ёритиш орқали Навоийнинг оққўюнлилар даври адабиётига таъсирига доир янгича қарашлар далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алишер Навоий “Оққўюнли мухлислар девони ва унинг давр адабий муҳитида тутган ўрни бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Алишер Навоий лирикаси ва давр адабий муҳитини ўрганишга доир илмий-назарий натижаларидан ОТ-Ф8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 февралдаги 89-03-419-сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшлар Алишер Навоийнинг оққўюнлилар даври адабиётига таъсирига доир янги маълумотларга эга бўлишган;
Оққўюнлилар саройидаги адабий муҳитга доир хулосалардан 5.1.17 рақамли “Шарқ мумтоз адабиётида комил инсон концепцияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 февралдаги 89-03-419-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида Алишер Навоий ижодининг ўз даврида давлатлараро сиёсий-ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамиятига доир маълумотлар такомилштирилган; 
Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, асарларининг хориждаги манбалари каби маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” ва “UzReport-TV” каналининг “Битмас хазина” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2019 йил 19 октябрдаги 02-40-2396 рақамли ва “UzReport” ахборот агентлигининг 2020 йил 7 февралдаги 30-сонли маълумотномалари) Тадқиқотдаги Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига доир маълумотлар кўрсатувлар мазмун-моҳиятини бойитишга хизмат қилган;
Тадқиқотда келтирилган хулосалардан “Даракчи” газетасининг “Мозий” рукнидаги мақолаларда фойдаланилган (“Даракчи Информ Сервис” МЧЖнинг 2020 йил 2 сентябрдаги №D-157-cон маълумотномаси). “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумидан чоп этилаётган китоб-альбомлар, хусусан, 2017 йилда нашрдан чиққан “Ўзбекистон маданий мероси: Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти тўплами” жилдида мазкур тадқиқот илмий натижаларидан фойдаланилган (“Zamon-Press-Info nashriyot uyi” МЧЖнинг 2020 йил 16-сентябрдаги 18-сон маълумотномаси). Натижада ушбу манбалар муҳим маълумот билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish