Абдухамидов Мухаммаджон Абдухалим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуръон ва ҳадисларда экстремизмга раддиялар”, 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Isl.3.
Илмий раҳбар: Мунавваров Зохидилло Иномходжаевич, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор, Закурлаев Абдумутал Каримович тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги давр талабларидан келиб чиқиб, экстремизм моҳияти ва ғояларига қарши Қуръон ва ҳадисларда раддияларни кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Жиҳод» сўзининг эволюцияси натижасида бу атама «душманга қарши жон-жаҳди билан жанг қилиш» деган маънони касб этгани, бу айниқса радикал фикрловчи ижтимоий гуруҳлар орасида анчагина кенг оммалашиб, айримлар «жиҳод» деганда фақат қуролли курашни тушуна бошлагани, аслида ушбу тушунча луғатда фақат уруш маъносини эмас, балки инсон томонидан ўзидаги бор имкониятни ишга солишни англатиши, «уруш» тушунчаси эса араб тилида «қитол», «ҳарб», «ғазот» каби сўзлар билан ифода этилиши очиб берилган;
ҳар бир масала юзасидан келган далил ва нақллар жамланиб, умумлаштирилгач, ундан кейингина ҳукм олиниши шариат талаби саналиши, аксинча, маълум бир ҳадис ёки оят асосида ҳукм чиқариш бузғунчи тоифаларнинг мақсади экани, жумладан, «Одамлар «Ла илаҳа иллаллоҳ» демагунларича урушишга буюрилдим», деб бошланган ҳадиснинг ўзидан жиҳоднинг барчага тўғридан-тўғри фарз қилингани ҳақида хулоса чиқариш ўринсиз ва асоссиз экани 128 та оят ҳамда 151 та ҳадис билан далилланган;
رهب раҳаба сўзи араб тилидан таржима қилинганида «хавфсирамоқ, чўчимоқ, ҳайиқмоқ» маъноларини англатиши, сўзнинг иккинчи ўзагига ташдид қўйиб, رهّب раҳҳаба деб ўқилса, «қўрқитмоқ, кимнидир қўрқитди, чўчитди, даҳшатга солди» маъноларини бериши, ٲرهب арҳаба деб ўқилганда эса «қўрқитмоқ, қўрқитиб юбормоқ, жабр ўтказмоқ, жисмоний зўрлик қилмоқ, террор қилмоқ, ўз ҳукмини қўрқитиб ўтказмоқ, қаттиқ қўрқмоқ» каби маъноларни ифодалаши, ترهب тараҳҳаба сўзи эса «дўқ (пўписа) қилмоқ, таҳдид қилмоқ, хавф туғдирмоқ, қўрқитмоқ, роҳиб бўлмоқ» маъноларини ифодалаши ҳамда улар мусулмон бўлмаганлар учун қўлланиши асосланган;
такфирчиларнинг илк ислом давридаги хорижий ва муътазилийларга тақлид қилган ҳолда давлат раҳбарлари ҳамда ислом арконларини тўлиқ бажармаган мусулмонларни кофирга чиқариш учун «Моида» сурасининг 44-47-оятларини далил қилиши эътиқодий нуқтаи назардан асоссиз экани, шунингдек, мазкур оятлар мусулмонларга эмас, балки номусулмонларга йўллангани ва уларни огоҳлантириш учун нозил қилингани эътиборли муфассирларнинг якдил фикри экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қуръон ва ҳадислардаги экстремизмга қарши раддияларни ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«Жиҳод» сўзининг эволюцияси натижасида бу атама «душманга қарши жон-жаҳди билан жанг қилиш» деган маънони касб этгани, бу айниқса радикал фикрловчи ижтимоий гуруҳлар орасида анчагина кенг оммалашиб, айримлар «жиҳод» деганда фақат қуролли курашни тушуна бошлагани, аслида ушбу тушунча луғатда фақат уруш маъносини эмас, балки инсон томонидан ўзидаги бор имкониятни ишга солишни англатиши, «уруш» тушунчаси эса араб тилида «қитол», «ҳарб», «ғазот» каби сўзлар билан ифода этилиши очиб берилганига оид илмий хулосалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўлланма ва китоблоари, «Ҳидоят» журнали ҳамда даврий нашрлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 8 июндаги 1286-сон маълумотномаси). Натижада бу соҳада янгича қарашлар баён қилиш, халққа соф ислом маърифатини етказиш, ҳамда жамият орасида диний бағрикенглик муҳитини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган;
ҳар бир масала юзасидан келган далил ва нақллар жамланиб, умумлаштирилгач, ундан кейингина ҳукм олиниши шариат талаби саналиши, аксинча, маълум бир ҳадис ёки оят асосида ҳукм чиқариш бузғунчи тоифаларнинг одатлари экани, жумладан, «Одамлар «Ла илаҳа иллаллоҳ» демагунларича урушишга буюрилдим», деб бошланган ҳадиснинг ўзидан жиҳоднинг барчага тўғридан-тўғри фарз қилингани ҳақида хулоса чиқариш ўринсиз ва асоссиз экани 128 та оят ҳамда 153 та ҳадис билан далилланганига оид таклиф ва тавсиялардан Фарғона давлат университетида бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф-1-100 рақамли «Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви» мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги 89-03-2087-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши имконияти чекланган ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
رهب раҳаба сўзи араб тилидан таржима қилинганида «хавфсирамоқ, чўчимоқ, ҳайиқмоқ» маъноларини англатиши, сўзнинг иккинчи ўзагига ташдид қўйиб, رهّب раҳҳаба деб ўқилса, «қўрқитмоқ, кимнидир қўрқитди, чўчитди, даҳшатга солди» маъноларини бериши, ٲرهب арҳаба деб ўқилганда эса «қўрқитмоқ, қўрқитиб юбормоқ, жабр ўтказмоқ, жисмоний зўрлик қилмоқ, террор қилмоқ, ўз ҳукмини қўрқитиб ўтказмоқ, қаттиқ қўрқмоқ» каби маъноларни ифодалаши, ترهب тараҳҳаба сўзи эса «дўқ (пўписа) қилмоқ, таҳдид қилмоқ, хавф туғдирмоқ, қўрқитмоқ, роҳиб бўлмоқ» маъноларини ифодалаши ҳамда улар мусулмон бўлмаганлар учун қўлланиши асослангани бўйича янгиликлар моҳияти буюкртма асосида “Ўзбекистон фалсафаси тарихи” китобига сингдирилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 17 июндаги 02/07-569-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли орасида фуқаролик позициясини шакллантиришнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган;
такфирчиларнинг илк ислом давридаги хорижий ва муътазилийларга тақлид қилган ҳолда давлат раҳбарларини ҳамда ислом арконларини тўлиқ бажармаган мусулмонларни кофирга чиқариш учун «Моида» сурасининг 44-47-оятларини далил қилиши эътиқодий нуқтаи назардан асоссиз экани, шунингдек, мазкур оятлар мусулмонларга эмас, балки номусулмонларга йўллангани ва уларни огоҳлантириш учун нозил қилингани эътиборли муфассирларнинг якдил фикри экани исботланганига оид натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston tarixi» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 24 декабрдаги 02-40-2706-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мазмун-моҳиятини янада кенг очиб беришда, халққа соф ислом маърифатини етказишда, жамият орасида диний бағрикенглик муҳитини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган.