Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакджанов Рамзжон Рахимджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ибн Сино теологик таълимотида гносеологик тамойиллар”, 07.00.04 – Диншунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/ Tar233
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна,фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc 35/30.12.2019. Isl/Tar 57.01
Расмий оппонентлар: Қодирқул Рўзмат ўғли Рўзматзода, фалсафа фанлари доктори. Бекмирзаев Илҳом Исроилжонович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ибн Сино теологик таълимоти мисолида рационал гносеологик тамойилларни очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Арасту талқинидаги оламларни яратувчи – “Биринчи ҳаракатлантирувчи куч” (Биринчи двигател) фақат яратиш билан чекланиб, борлиқнинг ҳаракатига аралашмаслиги ва Ибн Сино талқинидаги Вожиб ал вужуд (мавжудлиги зарур бўлган) бўлган Зот оламни доимо ҳаракатга келтирувчи эканлиги ҳақидаги қарашлар очиб берилган;
илоҳиёт бўйича христианлик фалсафий қарашлари шаклланишида европалик илоҳиётчи ва файласуфларнинг юнонлар талқинидаги эмас, балки Ибн Сино томонидан илгари сурилиб, яккахудолик таълимотларига мос бўлган “Худо”ни қабул қилганликлари ҳамда Ибн Сино фалсафасида Илоҳ ҳақидаги тасаввурлар Европа христианлигига яқинроқ эканлиги исботлаб берилган;
Ибн Сино “Ихлос” сурасига ёзган тафсири пантеизмга оид тафсир сифатида эътироф этилиши аниқланган ҳамда “Ҳувийят” тушунчаси негизида Аллоҳнинг барча куч-қудрати яширинган эканлиги очиб берилган; 
Ибн Синонинг  теологик қарашларида дин билан фалсафа ҳақиқатни топишга интилиши жиҳатидан бир-бирига зид эмаслиги, аксинча, бир-бирини тўлдириши, диний таълимотлардаги Илоҳ ҳақиқатини ақл ва мантиқ асосида ҳам билиш мумкинлиги, шу жиҳатдан дин ва фалсафа бир-бири билан уйғунлашиши мумкинлиги исботлаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ибн Сино фалсафий таълимоти мисолида рационал гносеологик масалаларни ҳар томонлама фалсафий-илмий таҳлил этиш, хусусан, аллома талқинидаги яккахудолик таълимотларига мослаштирилган Вожиб ал вужуд таълимотини  ёритишдаги тадқиқот натижаларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш учун “Ислом фалсафаси” қўлланмаси тайёрланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йил 25 октябрдаги 02-401-сон далолатномаси). Натижада, марказда ташкил этилган методик ўқишларда Ибн Сино теологик таълимоти ҳақида имомларда маълумот шакллантирилган;
Ибн Сино илоҳиётининг Европа олимлари қарашларига таъсири “X-XI аср Марказий Осиё фалсафасида Ибн Сино таълимотининг тутган ўрни ва унинг тарихий, фалсафий илдизлари” деб номланган бобидаги маълумотлари асосида Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутахассислари билан ҳамкорлигида буюртма асосида тайёрланган “Шарқ ва Ғарб илмий-фалсафий тафаккурининг ўзаро таъсири тарихига назар”, “Шарқ ренессанси даври алломалари ва мутафаккирлари асарларининг илмий-фалсафий ва бадиий-лингвистик тадқиқи” номли китоб чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 12 октябрдаги 5640-сон маълумотномаси). Натижада, назарий фикр ва хулосаларнинг қўлланилиши ўсиб келаётган ёш авлодда тоқатлилик ва бағрикенглик маданиятини шакллантиришга қаратилган таълим ва тарбия технологияларини такомиллаштиришга кўмаклашган;
Ибн Сино пантеизмига оид “Ҳувийят” тушунчаси ҳақидаги маълумотлардан буюртма асосида “Ўзбекистон фалсафаси тарихи” китобини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 15 октябрдаги 02/09-1408-сон маълумотномаси). Натижада, китоб тайёрланиб, унда мазкур илмий-назарий ғояларнинг жорий этилиши талаба ёшларда эзгу ва бузғунчи ғояларни фарқлаш малакасини оширишга таъсир этган;
Дин ва фалсафа синтези муаммосига ечим топишда  Ибн Сино таълимотлари асосида тадқиқ қилиниши ва диний ҳақиқатларни рационал тафаккур орқали англашда Ибн Сино  ёндашувларига  доир назарий-методологик тавсияларидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюртма асосида “Буюк Термизийлар” китоблар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 26 сентябрдаги 152-сон маълумотномаси). Натижда, мазкур назарий фикр ва хулосалар аждодларимиз фалсафий меросини ўрганиш ва ёшлар онгида дин ва фалсафа уйғунлиги тушунчасини шакллантиришда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish