Sayt test rejimida ishlamoqda

Палванов Уктам Базарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саъдуддин Тафтазонийнинг Темурийлар даври мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tar262.
Илмий раҳбар: Исломов Захид Махмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Икромитдин Останакулов тарих фанлари доктори, доцент, Шовосил Зиёдов Юнусович тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Саъдуддин Тафтазонийнинг Темурийлар давридаги мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мотуридия таълимоти ўз даврида “асос солиниш”, “шаклланиш”, “ривожланиш”, “кенг ёйилиш” тадрижий босқичларни босиб ўтганлиги ва тўртинчи – “кенг ёйилиш” босқичида Саъдуддин Тафтазонийнинг ақидавий асарлари муҳим омил бўлгани аниқланган ҳамда аллома асарлари Усмонли империяси шайхулисломи Шамсуддин Муҳаммад ибн Ҳамза Фанорий Ҳанафий (751-834/1350-1431) орқали мамлакат ҳудудига ҳам кенг тарқалгани, расмий таълим даргоҳларида асосий дарслик сифатида ўқитилгани исботлаб берилган;
аллома “меърож” (Пайғамбар с.а.в.нинг осмонга чиқишлари) мавзуси доирасида ҳамма жисмлар таркибий тузилиш жиҳатидан бир-бирига ўхшаш бўлиши, бошқа жисмлар осмонга кўтарилгани сингари инсон ҳам самога чиқа олиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрлари билан замонавий астрофизика, кимё фанларига оид илмий-назарий гипотезаларни илгари сургани ҳамда аниқ ва табиий фанларга тааллуқли қонуниятларни мотуридия таълимотида ҳам қўллагани исботланган;
Саъдуддин Тафтазоний китоблари билан Имом Абу Мансур Мотуридий (243-332/857-944)нинг “Китоб ат-Тавҳид” асари қиёсланганда “Китоб ат-Тавҳид”да ёритилган “имоннинг таърифи”, “имоннинг рукнлари”, “имон ва ислом тушунчалари”, “имонда истисно”, “имоннинг яратилган ёки яратилмаганлиги” сингари жами 5 масалага қўшимча равишда олим “ижмолий ва тафсилий имон”, “тақлидий ва таҳқиқий имон”, “имоннинг кўпайиши ёки кўпаймаслиги”, “оддий инсонлар имони билан пайғамбарларнинг имони тенг ёки тенг эмаслиги” каби 4 масалани киритиб, уларнинг сонини 9 тага етказгани ҳамда мантиқий изчилликда таснифлагани очиб берилган;
Саъдуддин Тафтазоний ҳанафий-мотуридий олими бўлишига қарамасдан шoфиий, моликий, ҳанбалий мазҳаблари учун ҳам бирдек аҳамиятли эканлиги VIII-IX/XIV-XV асрларда яшаган Зайнуддин Қосим ибн Қутлубғо Ҳанафий (802-879/1399-1474), Бадруддин Муҳаммад ибн Абу Бакр Моликий (763-827/1362-1424), Жалолуддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютий Шофиий сингари жаҳонга машҳур 17 та олим ўз фикрларини асослашда аллома қарашларига таянганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саъдуддин Тафтазонийнинг Темурийлар даври мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Мотуридия таълимоти ўз даврида “асос солиниш”, “шаклланиш”, “ривожланиш”, “кенг ёйилиш” тадрижий босқичларни босиб ўтганлиги ва тўртинчи – “кенг ёйилиш” босқичида Саъдуддин Тафтазонийнинг ақидавий асарлари муҳим омил бўлгани ҳақидаги янгиликлар “Мотуридия таълимоти тарихи” номли дарсликда акс этган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 13 апрелдаги 2410-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ислом дини таълимоти борасида тўғри фикр шаклланишига ва деструктив ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Саъдуддин Тафтазоний китоблари билан Абу Мансур Мотуридийнинг “Китоб ат-Тавҳид” асари қиёсланганда “Китоб ат-Тавҳид”да ёритилган “имоннинг таърифи”, “имоннинг рукнлари”, “имон ва ислом тушунчалари”, “имонда истисно”, “имоннинг яратилган ёки яратилмаганлиги” сингари 5 масалага қўшимча равишда олим “ижмолий ва тафсилий имон”, “тақлидий ва таҳқиқий имон”, “имоннинг кўпайиши ёки кўпаймаслиги”, “оддий инсонлар имони билан пайғамбарларнинг имони тенг ёки тенг эмаслиги” каби 4 масалани киритиб, уларнинг сонини 9 тага етказгани тўғрисидаги янгиликлар “Калом илми ва ақида мактаблари тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 23 июндаги 1367-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда долзарб баъзи ақидавий масалаларнинг аслияти ва уларга адашган тоифалар томонидан берилган нотўғри талқинни ёритиш имконини берган;
Саъдуддин Тафтазонийнинг бой илмий мероси, хусусан, мотуридия таълимотига оид асарлари борасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали “Буюк аждодларимиз” рукни остидаги, “Ziyo-media” марказида Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимотига бағишланган телекўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда ҳамда “Маҳалла” радиоканалида Саъдуддин Тафтазоний фаолияти, илмий мероси ҳақидаги махсус эшиттиришда фойдаланилган (“Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг 2020 йил 22 июндаги 01-06-83-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар фуқароларнинг Саъдуддин Тафтазоний ижодига оид янги илмий маълумотлар билан танишиши, алломанинг жаҳонда мотуридия ривожида алоҳида аҳамият касб этиши, бу билан кенг жамоатчиликда тарихий билимларнинг ошиши ва уларда миллий ғурур туйғусининг шаклланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish