Sayt test rejimida ishlamoqda

Канатбаева Турганкул Садуовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон дарёси қуйи оқими сув ҳавзаларида узоқ шарқ ўсимликхўр балиқларидан яйлов аквакультурасида фойдаланиш истиқболлари», 03.00.15 – Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B379.
Илмий раҳбар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.В.52.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Курамбоевич, биология фанлари доктори, профессор; Бўриев Сулаймон Бўриевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сувдан комплекс фойдаланиш тамойиллари асосида яйлов аквакультураси шароитида дўнгпешона балиқлардан фойдаланишга баҳо бериш, балиқ чавоқларининг вазни, яшовчанлиги ва маҳсулдорлигини ошириш орқали балиқ етиштириш технологияларини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор минтақамиз ва республикамиз қурғоқчил ҳудудидаги сув омборларига қўшимча вазифа сифатида икки: Hypothtalmichthys molitrix ва Hypothtalmichthys nobilis турларидан янги биотехнология, яъни, яйлов аквакультураси объекти сифатида фойдаланиш орқали балиқ маҳсулдорлигини гектарига 12–15 кг (ҳар бир турдан) оширишнинг самарадорлиги илмий-амалий жиҳатдан исботланган;
ҳар бир турнинг бир ёзлик чавоқларини ўстириш тиғизлиги гектарига 2 кг миқдорида ўтказилганда сув ҳавзасида мазкур балиқларнинг ўсиш суръати ва жинсий вояга етиш тезлиги юқори бўлиши ва серпуштлиги сайёрамизнинг мўътадил иқлим ҳудудидаги сув ҳавзалардаги балиқлар билан таққослаганда юқори бўлиши асосланган;
илк бор Зарафшон дарёси сув ҳавзаси шароитида Hypothtalmichthys molitrix ва Hypothtalmichthys nobilis балиқ турларининг морфологик хусусиятлари аниқланган;
балиқларни парваришлаш ва йирик ўлчамдагиларини (ўртача оғирлиги 3–4,5 кг) овлашни мўлжаллашнинг юқори самарадорликка эришиш йўллари очиб берилган;
балиқ маҳсулдорлигини оширишнинг илмий таҳлиллари асосида яйлов аквакультураси шароитида сув ҳавзасига ўтказиладиган бир ёзлик чавоқларнинг сифат кўрсаткичларига боғлиқлиги исботланган;
сув ҳавзасининг экологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, оқ ва чипор дўнгпешона балиқларни кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Зарафшон дарёси қуйи оқими сув ҳавзаларида узоқ шарқ ўсимликхўр балиқларидан яйлов аквакультурасида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дўнгпешона балиқларни сунъий кўпайтириш (инкубация) жараёнида ота-она балиқларни сақлаш ва уларни инкубацияга тайёрлаш ҳамда табиий озуқа базасининг мўллигини ҳисобга олиб, ҳар бир гектар сув ҳавзасига 80–100 дона балиқ ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Golden Lake Fish” МЧЖ ва “Ғиждувон Шўркўл” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 январдаги 02/026-322-сон маълумотномаси). Натижада, “Golden Lake Fish” МЧЖ балиқчилик питомнигида ота-она балиқларни стресс ҳолатининг олдини олиш ҳисобига балиқ личинкалари ва чавоқларини қўшимча 14–17%га ошириш, “Ғиждувон Шўркўл” МЧЖ хўжалиги томонидан сув ҳавзасидан (6000 га) 2018 йилнинг куз-қиш балиқ овлаш мавсумида аввалги йилдаги кўрсаткичга нисбатан оқ амур 30 тонна, оқ дўнгпешона – 90 тонна ва чипор дўнгпешона балиғидан 70 тонна қўшимча овлаш имконини берган;
балиқлар ўлчами ва ҳажмини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Қуйи мозор” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 январдаги 02/026-322-сон маълумотномаси). Натижада, балиқлар ўлчами ҳовузда етиштирилган (1–1,5 кг) балиқларга нисбатан йирик бўлиб, оқ дўнгпешона балиқлар 2–2,5 кг, чипор дўнгпешона балиқлар 3–4 кг ва оқ амур балиқлари 4–45 кг ни ташкил этган ҳамда балиқлар вазнининг ортиши ҳисобига сув ҳавзасининг балиқ маҳсулдорлигини ошириш имконини берган; 
балиқ питомнигида бир ёзлик чавоқларни парваришлаш бўйича таклиф этилган комплекс чора-тадбирлар “Навоийбалиқсаноат” МЧЖ тасарруфидаги балиқчилик хўжаликларида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2020 йил 25 январдаги 08/109-сон маълумотномаси). Натижада, дўнгпешона балиқларнинг ўртача оғирлиги ошиши ҳамда сув ҳавзасига ўтказилган балиқ чавоқларининг овланган балиқлар орасидаги улушни (промвозврать) 2–3 % дан 7–15 % гача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish