Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусмухамедов Дилшод Махмуджановичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гнатик шаклдаги окклюзия аномалиялари бўлган беморларда режалаштиришни ва комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – «Стоматология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Tib342.
Илмий маслаҳатчи: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Jaemyung Ahn, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Саатов Талъат Саатович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Наварра жамоат университет (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гнатик шаклдаги окклюзия аномалиялари бўлган беморларда режалаштириш ва комплекс даволашни такомиллаш-тириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олд фаол ринометрия (ОФРМ) орқали ГШОА беморларда бурундан нафас олиш функциясининг бузулиши  ва унинг бурун ичи тузилмаларида ҳаво оқимига қаршилик даражасининг ортиши хисобига эканлиги исботланган; 
ГШАОли беморларда қон ва оғиз бўшлиғи суюқлигидаги НbF, IL-4, IL-10 цитокинлар, TNFa, IgE ва GSTMl гени кўрсаткичлар ташхислашда тўқималар гипоксемик ҳолати аниқланиши сабабли юқори даражада ахамиятга эга эканлиги исботланган; 
ГШОА беморларни жарроҳлик амалиётига тайёрлашда организмдаги мавжуд гипоксемик ҳолат сабабли антиоксидантни қўллаш Hb, HbF, GSTMl гени ва IgE га нисбатан ижобий динамикани кўрсатиши ва яллиғланиш асоратларини ривожланиш олдини олиши исботланган; 
ГШОА беморларнинг индивидуал талабларини эътиборга олган ортогнатик жарроҳликни режалаштиришда 3D моделлаштиришни қўллаш остеотомияланган жағ суяги фрагментларини бирикиш юзасини ортириш хисобига уларнинг турғунлиги ортиши ва операция натижаларининг яхшиланиши  аниқланган; 
ГШОА беморларни комплекс даволашда жағлар шакл бузилиши сабабли ANS-PNS, Go-Gn, N-ANS, ANS-Gn, SNA-SNB каби морфометрик параметрлар ва индивидуал талабларни эътиборга олиш юқори даражадаги эстетик ва функционал натижалар бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гнатик шаклдаги окклюзия аномалиялари бўлган беморларда режалаштириш ва комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Пастки жағ шохларини сагитал остеотомия усули билан гнатик шаклдаги окклюзия аномалияли беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 8н-р/310-сон маълумотномаси).  Мазкур услубий тавсияномада таклиф этилган жарроҳлик усули билан даволаш оғиз бўшлиғи ичига кириб бориш билан жарроҳлик усулида даволашга имкон беради, бу чандиқли кемтикларни юзага келишини бартараф этиш ва жарроҳлик амалиётидан кейинги эстетик кўринишни яхшилаб даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
“3D моделини яратиш билан ортогнатик жарроҳлик амалиётларини компьютерли моделлаштириш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 8н-р/313-сон маълумотномаси). Мазкур моделлаштиришнинг қўлланилиши, симуляторда жарроҳлик усулидан даволаниши хажмини майда қисмларгача режалаштиришга ва мутахасис учун олдиндан бемор билан ишлаганда жарроҳлик амалиётини бажариш жараёнини такомиллаштириш имконини берган;
“Окклюзия анамалиясини гнатик шакллари билан оғриган беморларининг ортогнатик жарроҳлик амалиётларида яллиғланиш асоратларини олдини олиш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги 8н-р/578-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияни қўлланилиши жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни олдини олиш имконини берган;
ГШОА беморларида ортогнатик жарроҳликни компьютерли моделлаштириш асосидаги ташхислаш ва комплекс даволашни ишлаб чиқилган алгоритми соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент давлат стоматология институти ва Андижон вилоят кўп тармоқли касалхона клиник амалиётига, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникаси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 8н-р/313 ва 2019 йил 10 декабрдаги 8н-р/578-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий этилиши даволаш самарадорлигини оширилишига, даволашнинг умумий давомийлигини қисқартиришга, асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish