Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқобилов Бахром Тураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг шистосомози», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4PhD/V23.
Илмий раҳбар: Азимов Джалалиддин Азимович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02. 
Расмий оппонентлар: Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Орипов Анвар Орипович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Sch.turkestanicum нинг партеногенетик ва алоҳида жинсли авлодларининг ривожланиш биологияси хусусиятларини аниқлаш, ҳайвонлар шистосомозида эпизоотик жараёнининг пайдо бўлиш механизмлари ва Ўзбекистон шароитида инвазияни олдини олиш усуллари ҳамда воситаларини аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Sch.turkestanicum нинг партеногенетик ва алоҳида жинсли авлодларининг дефинитив хўжайин бўлган умуртқалилар организмида етук шаклларининг ривожланиши, L. auricularia моллюскаси организмида – личинка шакллари ривожланиш хусусиятлари аниқланган;
дефинитив ва оралиқ хўжайинлар организмида паразитнинг ривожланиш вақти аниқланган;
сут эмизувчиларнинг 14 турида қайд этилган етук шистосомалар популяциясининг ҳозирги ҳолати аниқланган;
ҳайвонлар шистосомозининг экологик-эпизоотологик хусусиятлари, уларнинг функцияси паразит – дефинитив ва оралиқ хўжайинлар иштирокида кўп компонентли асосда амалга оширилиши аниқланган;
шистосомалар дефинитив хўжайин организмига патоген таъсири, яъни қоннинг физиолого-биокимёвий кўрсаткичларининг бузилиши ва органларнинг гистоструктурасини (ичак, жигар, вена қон томирлари, лимфа тугунлари ва бошқалар.) ўзгариши билан тавсифланган дефинитив хўжайин организмига патоген таъсир кўрсатиши аниқланган;
Ўзбекистонда шистосомозга қарши комплекс чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг шистосомози бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Шистосомоз қўзғатувчисининг тарқалиш тенденцияси ва эпизоотик жараённинг хусусиятлари, паразитнинг ҳайвонлар организмига патоген таъсирининг аниқланганлиги ва таъсир доираси кенг қамровли антгельминтиклардан фойдаланиб инвазияларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Оролбўйи минтақасидаги ҳайвонларда шистосомознинг эпизоотик осойишталигини таъминлаш учун ветеринария амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2020 йил 28 июлдаги №03/018-1679-сон маълумотномаси) Натижада чорвачилик фермер хўжаликларида йирик ва майда шохли чорва молларининг бош сонини сақлаш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишга эришилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли, Бўзатов ва Қўнғирот туманларининг гўшт-сут йўналишидаги қорамоллар етиштиривчи, инфекция даражаси 85-100% бўлган чорвачилик хўжаликларида ҳайвонларда шистосомозларни олдини олишнинг кенг қамровли усуллари ва воситалари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 июлдаги №33/01-306-сон маълумотномаси). Натижада касалланиш даражасини 85-l00% дан 10-12% гача камайтириш имконини берган;
шистосомозларни олдини олишнинг кенг қамровли усуллари ва воситалари (июнь ойидан октябрь ойига қадар носоғлом яйловлар алмаштирилган, ботқоқ ҳудудларни қуритиш; ҳайвонларнинг бир қисми боғлов шароитига ўтказиш; ёш ҳайвонларни катта ҳайвонлардан ажратиш ва хавфсиз яйловларда боқиш; сув ҳавзалари ва суғориладиган жойларнинг санитария ҳолатини яхшилаш; инвазиянинг интенсив ўчоқларида  моллюскоцидларни (мис сульфат ва 5,4 дихлорсалициланилид) қўллаш (июн, июл, август), шистосомацид таъсирга эга бўлган антгельминт воситларини (празиквантель, азинокс) ўрнатилган дозаларда йилига икки марта: биринчиси – апрел ойининг охирида – ҳайвонлар узоқ яйловларга ҳайдалгунга қадар, иккинчиси – сентябр ёки октябрда қўллаш) жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2020 йил 28 июлдаги №03/018-1679-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 28 июлдаги №33/01-306-сон маълумотномалари). Натижада атроф-муҳит объектлари инвазион элементлар билан ифлосланишининг олдини олиш ва чорва бош сонини сақлаш, юқори маҳсулдорликни ошириш ва ҳайвонлар шистосомози бўйича минтақанинг соғломлигини таъминлашда юқори самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish