Курбанов Ибрагимнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилояти шароитида тут қаламчасидан навдор тут кўчатларини етиштириш ва бута тутзорлар яратишнинг илмий асослари», 06.02.04- Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Qx593.
Илмий раҳбар: Беккамов Чоршанби Исмаилович, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Исматуллаева Дилором Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Жуманиёзов Мансур Шомуродович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик қимматли белгилари юқори бўлган совуққа чидамли тут навларидан фойдаланган ҳолда Хоразм вилояти шароитига мос навларни танлаш, уларни қаламчасидан кўпайтириш орқали навдор кўчатларни етиштириш ва бута тутзорлар ташкил этишнинг самарали усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тутнинг “Ўзбекистон” ва “Пионер” навларини республикамизнинг шимолий вилоятларида қаламчадан кўпайтиришнинг барг ҳосилдорлигига таъсири аниқланган;
экстремал шароитда навдор тут навларининг қаламчаларини биологик хусусиятларининг илдиз олишига таъсири аниқланган;
янги яратилган навдор тутларнинг илдиз олишига экиш усули ва тупроқ унумдорлигининг таъсири аниқланган;
оналик тутзор новдасининг турли жойларидан ҳалқаланган новдаларини илдиз ўсишига мойил қисмини олиш самарали эканлиги исботланган;
экстремал шароитда қаламчадан кўчат етиштиришда тупроқ таркиби ва ҳаво ҳароратининг меъёрий кўрсаткичи аниқланган;
республикамизнинг Хоразм вилояти шароитида навдор оналик тутзорлардан қаламча тайёрлаш усули ва муддатларини белгилаш асосида навдор тут кўчатлари ва интенсив типдаги бута тутзорлар яратишнинг иқтисодий самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм вилояти шароитида тут қаламчасидан навдор тут кўчатлари етиштириш ва бута тутзорлар яратишнинг илмий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тут дарахтларининг “Пионер” ва “Ўзбекистон” навларини ҳалқаланган қаламчасидан кўпайтириш натижасида Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Раҳмон-Бешикчи” фермер хўжалигидаги жами 0,20 гектар майдонда ҳалқаланган қаламчалар орқали 1000 дона сифатли навдор тут кўчатлари етиштириш жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги 02/028-1683-сон маълумотномаси). Натижада 0,20 гектар тутзордан қўшимча 600 кг озуқабоп тут барги етиштирилганда, қўшимча даромад 1500000 сўм бўлиб, иқтисодий самарадорликни 18 фоизга оширишга эришилган;
тут дарахтининг “Пионер” ва “Ўзбекистон” навларини ҳалқаланган қаламчалари орқали кўпайтириш асосида Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “Жавоҳирбек-Умрбек” фермер хўжалигида навдор тут кўчатидан жами 0,30 гектар майдонда махсус бута тутзорлар барпо этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги 02/028-1683-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 0,30 гектар тутзордан 2400 кг қўшимча тўйимли тут барги ҳосили олишга эришилиб, қўшиимча даромад 1200000 сўмни ташкил қилган ва иқтисодий самарадорлик 22 фоизга ошган;
Хоразм вилояти Боғот “Агро-Пилла” маъсулияти чекланган жамияти балансида бўлган 0,50 гектар майдонида тутнинг серҳосил “Пионер” ва “Ўзбекистон” тут навларининг ҳалқаланган қаламчаларидан махсус озуқа берувчи бута тутзор барпо этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 июндаги 02/028-1683-сон маълумотномаси). Натижада, янги ташкил этилган бута тутзордан қиёсловчи навга нисбатан 5500 кг ёки 20 фоиз кўп тут барги ҳосили олинган бўлиб, унда иқтисодий самарадорлик 2750000 сўмни ташкил этган.